Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қўзғатувчининг белгилари. Perenospora farinosaБарглар устида, асосан остки томонида, 
оч-сариқ, сўнгра сариқ ва қўнғир доғларда патогеннинг спора ҳосил қилувчи органларидан иборат 
бўлган жуда майин, юпқа, кўзга зўрға кўринадиган, кулранг-бинафша қатлам пайдо бўлади. 
Конидиофоралар ўлчами 250-650x8-12 мкм, барг тешикчаларидан 1-3 тадан чиқади, улар 6-8 
марта дихотомик шохланган, учлари ўткирлашган. Конидиялар юпқа кулранг-бинафша қобиқли, 
эллипсоид ёки тухум шаклли, ўлчами 20-28 х 16-23 мкм. Оогонийлар думалоқ, қобиғи юпқа, 
рангсиз, диаметри 50-60 мкм. Ооспоралар кам ҳолларда пайдо бўлади, шар шаклли, қобиғи 
сарғиш-қўнғир, қалин, силлиқ, 2 қаватли, диаметри 32-60 мкм. Қишлаган ооспоралар баҳорда 
гифа ҳосил қилиб ўсади ва экинларни зарарлайди. 
Кураш чоралари. Ниҳол илдизлари емирилиши ва церкоспорозга қарши тавсия қилинган 
тадбирларни қўллаш; касаллик кўриниши би-лан дарҳол фунгицид пуркаш; 1- ва 2- йил экинлар 
далалари орасида камида 1 км масофа қолдириш; экинни назорат қилиб туриш ва касал 
ўсимликларни эхтиёткорлик билан қирқиб, устидаги споралари тарқалиб кетмаслиги учун уларни 
силкитмай, ўша жойда, устига 10-15 см тупроқ ташлаб, кўмиш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; 
Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, Мизунов, 1991). 
Лавлагининг занг касаллигини Uromyces betae базидиомицет занг замбуруғи қўзғатади. 
Занг Марказий Осиё мамлакатларида қайд этилган, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Хўраки, 
қанд ва хашаки лавлаги зарарланади. Уруғбарг ва чин баргларда баҳорда сариқ, ликопча шаклли 
ёстиқчалар - эциялар пайдо бўлади. Уларнинг ичида ривожланган эциоспоралар шамол билан 
бошқа баргларга тарқалади ва зарарлайди. Ёзда баргларнинг икки томонида ҳам қўнғир, думалоқ, 
диаметри 1 мм келадиган урединия ёстиқчалари пайдо бўлади, баъзан улардан бир нечталари 
баргларда концентрик доиралар шаклида жойлашади. Урединияларда ривожланган уреди-
ниоспоралар ҳам шамол билан тарқалади ва экинларни зарарлайди. 
ЁЗ 
давомида урединия босқичи 
бир нечта авлод беради. Эцио- ва урединиоспоралар барг бандлари, иккинчи йил экинларининг 
поялари ва уруғларини ҳам зарарлайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling