Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Бедани ун шудринг касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Бедани ун шудринг касаллиги 
Erysiphe communis f. medicaginis;  Leveillula taurica Arnaud. f. medicaginis Jacz. 
Беданинг бу касаллиги ҳамма жойда учрайди, аммо Марказий Осиё жумладан 
Ўзбекистонда кўп ва кучли тарқалган. 
Бу касалликдан келадиган зарар шундан иборатки касалланган ўсимликларни барги оқ 
ғубор билан қопланиши натижасида уларни вақтидан олдин қуриб қолиши сабабли баргнинг 
ассимиляция сатҳи камаяди. Бу касаллик пичан ҳосилини 20-25 % камайишига олиб келади. 
Касаллик одатда ёзнинг иккинчи ярмида пайдо бўлади. Ер устки қисми барги, барг банди 
ва пояси касалланади. Бу органларда оқ тусли юмалоқ кўринишдаги ғубор пайдо бўлади. 
Кейинчалик бу ғуборлар орасида аввало сариқ, кейинчалик қораядиган, нуқтасимон кўринишдаги 
замбуруғнинг мевали танаси клейстотецийлари ҳосил бўлади. Касаллик иссиқ жазирама кунлар 
келиши билан кучли ривожланади, бу даврда ўсимликни касалликка бўлган чидамлилиги пасаяди. 
Инкубацион даври 2-4 кунда ўтиб бўлади. 
Беданинг бу касаллигини халталилар синфига кирувчи замбуруғ қўзғатади. Ўсимликларни 
зарарлайдиган махсус формалари бор. Бедада f. medicaginis эспарцетда f. onobrichidis себаргада – 
f. trifoli замбуруғлари касалликни қўзғатади. 
Марказий Осиёда бедадаги ун шудринг касаллигини халтали замбуруғ Leveillula taurica 
Arnaud. f. medicaginis Jacz қўзғатади. 
Ёзда иккала замбуруғ ҳам кўплаб занжирсимон кўринишдаги конидия ҳосил қилади, 
оддий конидия бандларда конидиялари бир ҳужайрали, рангсиз, эллипс, ёки бочка кўринишида 
бўлади. Замбуруғ шу ҳосил бўлган конидияспоралар ёрдамида ўсимликнинг вегетация даврида 
тарқалади 
Иккала замбуруғнинг ҳам мевали таналари яъни клейстотецийларида ипсимон ўсимталари 
бор, бу ўсимталари мицелийдан кам фарқ қилади. Erysiphe communis f. medicaginis нинг 
клейстотецийлари шарсимон, ҳар бирида 48 тадан халтаси бор, ҳар қайси халтада 4-6 тадан спора 
бўлади. 
Leveillula taurica Arnaud. f. medicaginis нинг клейстотецийларида 8-36 халта ҳосил бўлади, 
ҳар кайси халтада 2 тадан халта спора етилади. 
Ун шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ клейстотеций ҳолида қишлайди. Бирламчи 
ўсимликларни зарарланиши халтаспоралар ёрдамида баҳорда рўй беради, аммо Ўзбекистонда 
мицелий ҳолида қишлайди ва булардан баҳорда конидияспоралар ҳосил бўлади. 
Қарши кураш чоралари: 
1. Ўсимлик қолдиқларини йўқотиш; 
2. Бедазордан 
тирмаланиб 
олинган 
беда 
қолдиқларини 
йиғиб 


70 
ёқиб ташлаш; 
З.Олтингугурт билан чанглаш ҳар гектарга 15-20 кг ҳисобидан ёки 1% коллоид олтингугурт 
билан пуркаш 6-8 кг/га ҳисобидан. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling