Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Тупроқ шўрлигига ғўза ниҳоллар фазасида жуда чидамсиз (айниқса тупроқда натрий 
моддасининг кальцийга нисбатан баланд миқдори мавжудлигида). Шўр тупроқ чигит униши ва 
ўсишига тўсқинлик қилади, ниҳол касалликлари кучайишига, экин сийрак бўлиб, далада бўш 
қолган жойлар пайдо бўлишига олиб келади. Ўсимликлар ривожланиши кечикади, намлик етарли 
бўлсада сувни ўзлаштириши камаяди, бўйи паст бўлиб қолади ва вақтидан олдин пишиб етилади, 
аммо ҳосил кам тўпланади. 
Тупроқ нордонлиги одатда қумлоқ ва оҳаксиз тупроқларда учрайди. Тупроқда алюминий 
ва марганец моддаларининг баланд миқдорлари кузатилади, улар илдиз ўсишини секинлаштиради 
ёки тўхтатади, ўсимлик бўйи пасаяди, ҳосил камаяди. 
Тупроқ намлиги. Далада сув 48 соат ёки кўпроқ туриб қолиши, тупроқда кислород 
миқдорини камайтиради, ўсимлик нафас олиши, озиқа моддалари ва сувни ўзлаштиришига 
тўсқинлик қилади, ниҳол касалликларини кучайтиради. Ўсимлик бўйи пасаяди, барглари сарғаяди 
ва қизғиш тус олади, баъзан суви қуриб қолади. 
Ўғит тупроқда чигитга яқин жойлашса, чигит чирийди, ниҳоллар сийрак бўлиб қолади, 
илдизлари чирийди ва ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Азот ёки аммиак эритмалари билан 
қўшимча озиқлантириш ёш ниҳолларни куйдириши ва қуритиши мумкин. Азотли ўғитларнинг 
баланд миқдорлари таъсирида озиқлантирувчи ён илдизлар чириши ва паразит организмлар билан 
зарарланиши кузатилади. 
Гармсел. Иссиқ шамол, айниқса қум билан бирга эсиши, ўсимлик барглари қуришига, ёш 
кўсаклар тўкилишига ва ҳосил пасайишига олиб келади. 
Саволлар: 
1. Уруғлик чигит сифатини пасайиши сабаблари ва уни олдини олиш чоралари нималардан 
иборат? 
2. Республикамизда кенг тарқалган ниҳол касалликлари қайсилар ва уларни олдини олиш 
тадбирлари қандай? 
3. Вертицилёз сўлиш касаллигини аломатлари қайси органларда намоён бўлади ва диагноз 
кўйиш усуллари нималардан иборат? 
4. Фузариоз сўлиш касаллигини зарарига изоҳ беринг? 
5. Гоммоз касаллигининг географик тарқалиш чегаралари ва энг кўп зарар келтирадиган 
минтақаларига изоҳ беринг. 
6. Альтернариоз касаллигини ташқи аломатлари ва унга диагноз қўйиш асосларини изоҳланг. 
7. Кенг тарқалган кўсак ва тола касалликларига изоҳ беринг.Уларнинг иқтисодий зарари 
нималардан иборат? 
8. Ташқи карантин касалликлари аломатлари қандай ва ватанимизга келиб қолишини олдини 
олиш оралари тизими нималардан иборат? 
9. Юқумсиз касалликларни келиб чиқиш сабабларига изоҳ беринг. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling