Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Натрий заҳарлилиги. Ғўза шўрликка ва натрийга энг чидамли 'экинлар қаторига киради, 
аммо тупроқда натрий ва кальций элементлари нисбатининг натрий ҳисобига бузилиши ниҳоллар 
унишига тўсқинлик қилади, илдизларнинг учи қўнғир тус олади, ўсишдан тўхтайди, илдиз яхши 
ривожланмайди. 
Кимёвий зарарланишлар. Гербицидлар. 
 Динитроанилинлар. Чигитни экишдан олдин тупроқка киритиладиган динитроанилинлар 
(трифлуралин, нитран, трефлан, трифлурекс, флухлоралин, профлуралин, пендиметалин, 
пенитран, стомп ва б.қ.) ошиқча меъёрда ёки нотўғри чуқурликда, об-ҳаво салқин пайтда 
қўлланилганда чигит униб чиқиши ва ўсишини секинлаштиради, ўсимлик ён илдизлари 
ривожланмайди, бўйи пасаяди, ниҳол касалликлари кучаяди, экин сийрак бўлиб қолади. 
Пендиметалин ғўза поясида ҳалқа ҳосил қилади. Поя мўрт бўлиб қолади, экин ётиб қолиши ва поя 
синишига сабаб бўлади. 
Ўрни алмашган мочевина. Чигит униб чиқишидан олдин қўлланиладиган диурон, 
флуометурон (которан ва б.қ.) хамда триазинлар (прометрин, гезагард, цианазин, пропазин ва б.қ.) 
нотўғри ёки юқори меъёрда ишлатилганда ўсимлик бўйи пасайиши, уруғбарг ва чин барглар 
сарғайиши ёки оқариши, ниҳоллар нобуд бўлиши кузатилиши мумкин. 
Метанарценатлар. Саломалайкум, ғўзатикан ва баъзи бошқа бегона ўтларга қарши 
курашда таркибида маргимуш мавжуд бўлган метанаценатлар (таргет МСМА ва б.қ.) нотўғри 
пуркалганда ўсимлик барглари қизғиш тус олиши, четлари қуриши, нимжон ўсимликлар нобуд 
бўлиши, қолганлари кеч етилиши, кўсаклар шакли бузилиши ва ҳосил пасайиши кузатилади. 
Фенокси ва бензоик гербицидлардан 2,4-Д, дикамба (банвел) қўшни далаларда 
қўлланилганда шамол билан ёки сепгич ва механизмлар қисмлари воситасида ғўза экинларини 
зарарлаши мумкин. Ғўза жуда сезгир ва чидамсиз бўлиши, бу гербицидларнинг ҳатто жуда кам 
миқдорлари ҳам экинни кучли зарарлаши, ўсимлик барглари ва баргдаги томирлари ғижимланган, 
буришган шакл олиши, барг қисмлари узайиши, ўқ илдиз ва поянинг пастки қисми 
йўғонлашишига сабаб бўлиши мумкин. Зарарланган барглар елпиғич (дикамба) ёки латта 
(фенокси гербицидлари) шаклига кириши мумкин. Кучли зарарланган ўсимликларнинг кўсаклари 
тўкилади ва ҳосили пасаяди. 
Глифосат (раундап). Ғўза глифосатга нисбатан чидамли, зарари фақат гербицид ўсимлик 
баргларига бевосита тушганда кузатилади: баргларда сарғиш доғлар пайдо бўлади, ёш барглар 
оқариши, шакли бузилиши, қарироқ барглар қизғиш тус олиши, поя бўғин оралари қисқа бўлиб 
қолиши ва ўсимлик бўйи пасайиши мумкин. 
Оксифлуорфен (гоал). Кенг баргли бегона ўтларга қарши қўлланилганда гербицид ғўзага 
тушса, уруғбарг ва чин баргларда некротик доғлар пайдо бўлиши кузатилади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling