Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Сабзининг фомоз касаллигини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Сабзининг фомоз касаллигини Phoma rostupii замбуруғи қўзғатади. Ўсимликларнинг 
барг, барг томирчалари ва бандларида кулранг-қўнғир чизиқчалар ва узунчоқ доғлар пайдо 
бўлади. Илдизмевалар устида бироз ботиқ, кулранг-қўнғир доғлар, улар остидаги тўқималарда 
қуруқ чириш ривожланади. Тўқималар тўқ кулранг-қўнғир тус олади, ичи оқ моғор билан тўлган 
ғоваклар пайдо бўлади. 
Омборхонага қўйилган сабзининг чириши кучаяди ва фомоз бошқа соғлом меваларга 
тарқалади. Қиш ўрталарида зарарланган тўқималарда, қора нуқталар шаклида замбуруғ 
пикнидалари пайдо бўлади. Улардан споралар суюқликда оқиб чиқади, натижада сабзининг усти 
илвиллаб кетади ва пушти тус олади. Споралар сабзи кўмилган қумни, омборхонанинг пол, девор 
ва бошқа жойларини зарарлайди. Омборхонада муайян паст ҳарорат таъминланса, фомоз кам 
тарқалади. Уруғлик олиш учун фомоз билан ҳатто кам зарарланган илдизмевалар баҳорда 
экилганда, уларнинг кўпчилиги (60% гачаси) гуллашгача бўлган даврда чириб кетади, 
қолганларидан зарарланган уруғ олинади. Бундай уруғ экилганида унмасдан чирийди, ёки униб 
чиққан ниҳоллар чириб кетади. Инфекция ўсимлик қолдиқларида 3 йилгача сақланади. Фомоз 
енгил қумоқ тупроқларда кучли ривожланади. 
Қўзғатувчинингбелгилари. Phoma rostupii. Пикнидалар думалоқ, қора тусли. 
Пикноспоралар пикнидадан сувда эрувчи шилимшиқ модда ёрдамида ёпишган ҳолда, буралувчи 
қўнғир-қора тасмачалар шаклида, чиқади; улар 1 ҳужайрали, эллипсоид шаклли, рангсиз ёки, кўп 
бўлганида, оч-қизил тусли, ўлчами 4-6x1,5-3 мш. 
Зарарланган ўсимлик қолдиқпарида замбуруғнинг аскомицет босқичи (leptosphaeria 
rostrupii) нинг перитецийлари, уларнинг ичида цилиндр шаклли халтачалари ривожланади. 
Аскоспоралар 4 ҳужайрали, ўртадаги 2 ҳужайра четдагиларидан каттароқ, урчуқ шаклли, кулранг-
оқ ёки яшилроқ тусли, ўлчами 19-23x7-3 мкм. 
Кураш чоралари. Олдин сабзи экилган далага сабзини 3-4 йилдан кейин экишни кўзда 
тутувчи алмашлаб экишни жорий қилиш (энг яхши ўтмишдошлар - эртаги картошка, помидор, 
пиёз); тупроққа фосфор ва калий ёки фақат калийнинг юқори меъёрини (180 кг/га) киритиш; 
ортиқча азотли ўғит бермаслик, айниқса, мавсумнинг иккинчи ярмида ортиқча азот берилганда 
илдизмевалар сифати бузилади ва омборхонада сақлаш жараёнида тезда чириб кетади; биринчи 
йил ҳосили ва уруғлик олиш учун экиладиган далаларни бир-бирига яқин жойлаштирмаслик; 
экишдан олдин уруғни ҳарорати 52-53°С бўлган сувда 15 мин қиздириш, сўнгра қуритиб, 
стимулятор ва самарали фунгицид билан дорилаш; уларни экишдан олдин 50-60 соат давомида 


114 
ивитиш; уруғ олиш учун экилган ўсимликларга ўсув даврида фунгицид пуркаш; омборхоналарга 
қўйиш учун кечки экин ҳосилини ишлатиш ва соғлом сабзиларни танлаб олиш; йиғилган ҳосилни 
далада уюмларда ва илиқ хоналарда узоқ сақламасдан, иложи борича тез совутиш ва омборхонага 
жойлаш; ҳосили узоқ муддат давомида сақлашга мўлжалланган экин даласида ҳосилни йиғиб 
олишдан 2-3 ҳафта олдин суғоришни тўхтатиш; уруғлик учун ажратилган илдизмеваларга 
фунгицид пуркаш; сақлаш даврида аниқланган чириган сабзиларни чиқариб, йўқотиш; сабзини 
сақлашга қўйишдан 15-20 кун олдин омборхона деворлари ва шифтини (10 л сувга 1,5-2 кг оҳак ва 
100 г мис сульфат эритмаси билан) оқлаш, хоналарини олдинги маҳсулот қолдиқпари ва бошқа 
чиқиндилардан пухта тозалаш, хлорли оҳак (10 л сувга 400 г "хлорка") ёки бошқа бирор 
дезинфектант билан дезинфекциялаш ва яхши қуритиш; сабзини кўмиш учун фақат тоза, 
зарарланмаган қум ишлатиш; омборхоналарда тавсия қилинган ҳарорат ва нисбий намликни (0-
2°С ва 80-95%) таъминлаш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 1977а, 1978; 
Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989; Сичев, Мизунов, 1991). 
Шахсий томорқада етиштирилган ҳосилни сақлаш учун Бошқиртистонда қуйидаги усулни 
ишлатиш тавсия қилинган: илдизмевалар суюқ лойга ботириб олинади ва 1-2 кун давомида 
қуритилади. Сабзи устида пайдо бўлган лой пардаси уни сўлишдан ва чиришлардан самарали 
ҳимоя қилади ва баҳоргача яхши сақлаш имконини яратади. Агар қишда баъзи сабзилар чириса, 
улар эҳтиёткорлик билан олиб ташланади (Ганиев, Недорезков, 2005). 
Ўзбекистонда ўтказилган кузатувларда омборхонада сақланаётган сабзи касалликлари 
орасида фомоз учраши бўйича оқ, кулранг ва қора чиришлардан кейинги 4- ўринни эгаллаган 
(Холмуродов, 2004). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling