112
ва ичидан зарарланган уруғ ҳосил қилади. Бундай уруғлар баҳорда экилганида униб чиққан
уруғбаргларда мойсимон доғлар пайдо бўлади ва ёш ниҳоллар кейинчалик нобуд бўлади.
Бактерия уруғ, ўсимлик қолдиқлари ва тупроқда, омборхоналарда зарарланган уруғлик
карам бошларида сақланади; вегетация даврида суғориш суви, шира, шилимшиқ қурт ва
нематодалар билан тарқалади; карам пашшаси зарарлаган
карам бошларида бактериоз
ривожланиши кучаяди. Касаллик Ўзбекистонда ҳам тарқалган.
Кураш
чоралари
бошқа
сабзавот
экинларининг
бактериозларига
қарши
қўлланиладиганлари билан бир хил. Шахсий томорқага экиш учун уруғликни эзилган саримсоқ
билан (100 г уруққа 25 г саримсоқ) банкада силкитиш ва кейин қуритиш орқали зарарсизлантириш
мумкин (Герасимов, Осницкая, 1961; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Пересыпкин, 1982; MacNab et
al.,1983; Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Саттарова ва б., 2003; Ганиев,
Недорезков, 2005).
Do'stlaringiz bilan baham: