Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Писта поясини ўзак қисмини чириши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Писта поясини ўзак қисмини чириши. Fomes rimosus замбуруғи касалликни қўзғатади. 
Катта ёшдаги писта дарахтининг поясида замбуруғнинг мева танаси ҳосил бўлади. Ҳар йили 
гимениал қават ҳисобига мева тана катталашиб боради. Касаллик билан зарарланган ўсимликни 
поясида мева тана ҳосил бўлгунча ўзак қисмини чириганлиги кузатилади. Чунки замбуруғнинг 
мева танаси писта касаллик билан зарарлангандан кейин 2-3 йилдан сўнг ҳосил бўлади. 
Кейинчалик касал дарахт аста-секинлик билан қурийди. Замбуруғнинг мева таналарида етилган 
споралар атрофидаги кўплаб соғ писта дарахтларини зарарлаши мумкин. Касаллик олдини олиш 
чораларини яхши йўлга қўйилмаган жойларда кенг тарқалиб кетади. 
Пистанинг занг касаллиги. Касалликни Pileolaria terebenthi замбуруғи қўзғатади. Занг 
билан барглар зарарланади. Касалликка чалинган баргларнинг устки ва остки қисмида қизғиш-
қўнғир рангдаги замбуруғ уредоспоралари ҳосил бўлади. Кейинчалик уларнинг ўрнида 
телейтоспоралар тўпламидан иборат қўнғир ёстиқчалар юзага келади. Зарарланган барглар 
сарғайиб, тўкилади. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ телейтоспоралари ёрдамида қишлаб чиқади. 
Бодом ва писта касалликларига қарши кураш чоралари. 
1. Кузда барглар тўкилгандан кейин касаллик манбаи бўлган ўсимлик қолдиқларини 
йуқотиш керак. 
2. Бодомни ва пистани чиришига сабабчи бўладиган, ҳамда инфекция манбаи бўлган 
юксак замбуруғларнинг мева таналарини йиғиб олиб, йуқотиш зарур. 
3. Бодом ва пистанинг доғланиш, занг касалликларига қарши 1% ли бордос суюқлиги ва 
0,4 % ли миснинг хлорли оксиди сепилади. Ун шудринг касаллигига қарши эса 1 % ли коллоид 
олтингугурт ёки олтингугурт кукуни ишлатилади. 
4. Кеч кузда ёки эрта баҳорда куртаклар ўйғонмасидан дарахтларда қолган инфекция 
манбаини йуқотиш учун 2 % ли нитрофен препарати ишлатилади. 
Саволлар
1. Ёнғоқнинг қўнғир доғланиш касаллигининг белгилари нима билан ажралиб туради? 
2. Ёнғоқнинг оқ доғланиш касаллигининг қўзғатувчи замбуруғ ўсиш даврида қандай тарқалади? 
3. Бактериоз касаллигининг зарари қандай бўлади? 
4. Ун шудринг касаллигига қарши қандай кураш чораларини қўллаш мумкин? 
5. Ёнғоқнинг поясини ўзаги чиришига сабабчи бўлувчи замбуруғлар қандай қишлаб чиқадилар? 
6. Бодомнинг қизил доғланиш касаллиги билан ўсимликнинг қайси аъзолари зарарланади? 
7. Бодомни ун шудринг касаллигини неча хил замбуруғ қўзғатади? 
8. Бодомнинг тешикли доғланиш касаллигини қўзғатувчиси ўсиш даврида қандай юқади? 
9. Бодомнинг бактериал доғланиш, барг бужмайиш ва парша касаллигини қўзғатувчи организмлар 
қандай қилиб қишлаб чиқади? 
10. Пистани ун шудринг касаллигини зарари нимадан иборат? 
11.Пистани поясини ўзак қисмини чиритувчи замбуруғ қандай мева тана ҳосил қилади? 
12.Пистани занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғнинг уредоспоралари қаерда ҳосил бўлади? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling