Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Ёнғоқнинг поя ўзагини чириши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Ёнғоқнинг поя ўзагини чириши. Касалликни қўзғатувчиси Polyporus hispidus ёки Tnonotus 
hispidus замбуруғларидир. Бу замбуруғлар туфайли ёнғоқ дарахтининг асоси поясини ўзак қисми 
сарғиш оқ рангдаги чиришни келтириб чиқаради. Поянинг зарарланган қисми соғломидан тўқ 
қўнғир рангдаги ҳошия билан ажралиб туради. Пояни ёғочлик қисмини чириши туфайли баъзи 
ҳолларда бутунлай ҳамма қисми қуриб қолади. Замбуруғни ривожланиши туфайли кўпинча пояда 
тешиклар ҳосил бўлади. Мева таналарни ҳосил бўлиши билан замбуруғ учун озиқа манбаи бўлган 
ёғсимон қават, ёғоч ва пўстлоқ орасида юзага келади. Замбуруғнинг мева танаси дарахт поясининг 


144 
турли қисмида ҳосил бўлиши мумкин. Ёнғоқнинг дарахт танасида ҳосил бўлган мева таналарнинг 
остки қисмида гименофоралар мавжуд бўлиб, шу қисмидан етилган базидиоспоралар атрофга 
тарқалади, яъни бу мева таналар касалликни тарқатувчи асосий инфекция манбаи бўлиб 
ҳисобланади. 
Ёнғоқ касалликларига қарши кураш чоралари. Касалликка қарши энг аввало олдини олиш 
чораларини амалга ошириш билан курашиш керак. Бунинг учун кузда барглар тўкилгандан сўнг 
барг қолдиқлари ва қуриб қолган новдаларини қирқиб олиб, йуқотиш зарур. 
1. Ёнғоқни чириш касаллигига сабабчи бўладиган инфекция манбаалари бўлган пояда 
ҳосил бўлган мева таналарни йиғиб олиб, йуқотиш керак. 
2. Ёнғоқ дарахтини ўзида сақланиб колган инфекция қолдиқларини йуқотиш учун кеч 
кузда ёки куртак ўйғонмасдан эрта баҳор 2 % ли нитрафен кимёвий препарати билан 
дориланади. 
3. Ўсиш даврида учрайдиган ун шудринг касаллигига қарши 1 % ли коллоид отингугурт 
ёки олтингугурт кукуни сепилади, қўнғир доғланиш, оқ доғланиш ва бактериоз касалликларига 
қарши 1 % ли бордо суюқлиги ёки 0,4 % ли миснинг хлорли оксидини сепиш тавсия этилади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling