Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Юқумли 
хлороз 
- 
Касалликни 
белгиси 
баҳорда 
баргни 
лимонсимон 
сарғиш ёки тўқ кўк рангда бўлиши билан характерланади ва томирлари рангсизланади. 
Касалланган ўсимлик соғлом ўсимликдан кескин фарқланиб, бўғин оралиғи қисқаради. 
Хлорозли мозаика. Бу касаллик куртак пайдо бўлишидан кейин ривожланади. Барглар 
сарғайиб майдалашади. Об-ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан касалликни ташқи белгиси йўқолади. 
Хлороз - Бунда барг сарғиш кўк рангга айланади. Барглар аста-секин қўнғир тусга кириб 
қурийди. Новдалар ингичкалашиб кисқаради. Хлороз ўсимликни асосан темир етишмаслигидан, 
илдиз қисмини механик жароҳатланиши натижасида юзага келади. Бунга қарши кураш чораси 
сифатида вирус билан касалланган ток тупларини йўқотиш керак. Умумий кураш чораси сифатида 
вируссиз материаллардан фойдаланиш, иложи борича қаламчаларни соғлом ўсимликлардан 
тайёрлаш лозим. 
Ток касалликларига қарши кураш чоралари. Янги токзорларни ташкил этишда жой 
тепалик қуруқроқ ерлардан танланиши керак; Кўчат учун қаламчалар антракноз касаллиги билан 
зарарланмаган ток новдаларидан тайёрланиши шарт; токлар симбағазга кўтарилиб ўстирилиши 
зарур; Ток тупларини касалланган қисмлари кесиб олиниб токзорлардан ташқарига чиқарилиб 
куйдирилади; Кузда токларни кўмишдан олдин уларга темир купоросини сульфат кислота 
қўшилган 8-10 % ли эритмаси билан пуркалади; Эрта баҳорда барглар ёзила бошлаган пайтида 
токларга 1 % бардо суюқлиги пуркалади. Касалликни ривожланиш даражасига қараб пуркаш 
ишлари ҳар 10 кунда 1 марта қайтарилади; Касалланган мева ва ўсимлик колдиқлари даладан 
чиқариб ташланиши ва қатор орасини чуқур ҳайдаш керак; Ўз вақтида сифатли хомток қилиб, 
мевали янги новдаларни териб бойлаш керак; Бордо суюқлигидан мис купороси бўйича 10-15 кг/га 
ўсув даврида 6 мартагача пуркаш тавсия этилади, 10% Вектрани суспензион концентратидан 0,3 
л/га дан 3 мартагача пуркаш керак, 70% ли Топсин - М 10% ли эмульсион концентратидан 1 л/га 
дан 3 мартагача сепилади, 22,5 % Фоликур БТ ни 0,25 л/га дан 2 мартагача пуркалади. 
Саволлар: 
Токнинг ун шудринг касаллигининг тарқалиши, белгилари, инфекция манбаи ва зарари 
қандай ? 
Токнинг сохта ун шудринг касаллиги қўзғатувчисининг биологияси, касаллик белгилари 
ва зарари қандай ? 
Токнинг антракноз касаллигининг пайдо бўлиши, белгилари, инфекция маибаи ва 
зарари қандай ? 
Токнинг церкоспориоз касаллигининг тарқалиши, белгилари, инфекция манбаи ва 
зарари қандай ? 
Узумни кулранг чириши касаллигининг белгилари, кўзғатувчиси ва зарари қандай ? 
Узумни оқ чириш касаллигининг белгилари, қўзғатувчиси ва зарари қандай ? 
Токнинг доғли некроз касаллиги кўзғатувчисининг биологияси, касаллик белгилари ва 
зарари қандай ? 
Токнинг бактериал рак касаллиги қўзғатувчисининг биологияси, касаллик белгилари ва 
зарари қандай ? 
Токнинг вирус касалликлари қўзғатувчиларининг биологияси, касаллик белгилари ва 
зарари қандай ? 
Токг касалликларига қарши кураш чоралари қандай ? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling