Токни оқ чириш касаллиги. Қўзғатувчиси тарақкий этмаган замбуруғ Conyothyrium
diplodiella (Speg) Sacc. Мевани механик жароҳатлангаи жойини зарарлайди. Касалликни
қўзғатувчиси касалланган мевада ва тупроқда қишлайди. Қуруқ ҳавода замбуруғ мевада
склероциялар ҳосил килади. Ўсимликни барги, пояси ва мевасини зарарлайди. Бунда аввал сариқ
кейин кўк қўнғир доғлар пайдо бўлади. Мева пўстида кўплаб пикнидиялар ҳосил бўлиб улаардан
ҳосил бўлган пикиидия споралари соғлом мевани зарарлайди.
Кураш чоралари: Токзорларни чуқур ҳайдаш, ўсимликларга 1 % ли бордо суюқлиги билан
ишлов бериш, чидамли навларни етиштириш ва экиш, сифатли қилиб хомток ўтказиш,
касалланган ўсимлик колдиқларини ва мевани йўқотиш керак.
Токни доғли некроз касаллиги: Касаллик қўзғатувчиси Rhacodiella virus Sterend
замбуруғи. Бу касаллик ёш кўчатларни қуритади. Касаллик кўчатларни пайванд ости ва
пайванд усти қисмларини касаллантиради. Касалликни характерли белгиси тўқ қизғиш қора
доғдан иборат бўлиб луб ва ёғочли қисмини зарарлайди. Доғларни ҳажми 1 дан 50 мм гача.
Ўсимликни касалланган қисмларида ялтироқ, кейинчалик қўнғир тусга кирувчи кўп ҳужайрали
мицселийси ривожланади.
Намгарчилик шароитида пўстлоқни устки қисмида шохланувчи конидиябандларда бир
ҳужайрали думалоқ ёки овал кўринишда оч қизғиш конидияси пайдо бўлади. Бу конидиялар
орқали касаллик тарқалади. Замбуруғ мицелий ҳолатида қишлайди. Баҳорда ўсимлик пўстлоғида
ток тупларида замбуруғни халтали стадияси мева танаси пайдо бўлади. Замбуруғни мева танаси
ҳисобланган апотецияси орқали споралари ёз ва куз фаслида тарқалади. Замбуруғни ривожланиши
новдаларда қиш даврида ҳам давом этади. Касалланган пайвандтаг ва пайванд устки
материалларда қишлаш вақтида патоген ривожланади.
Кураш чоралари. Пайвандтаг ва пайванд устки материалларни 3-6°С даража ҳароратда
хоналарда сақлаш керак. Кўчатларни подвалларда илдизини қумга кўмилган ҳолатида 5 % ли нам
ҳолатида сақлаш зарур. Доғли нскроз билан касалланган кўчатларни экишдан олдин ажратиб олиш
керак. Кўчат тайёрланадиган материалларни 1 % ли ДНОК билан ишлаш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |