Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қарши кураш тадбирлари: 

кузда баргларни йиғиштириб олиб, ёқиб ташлаш, сўнгра токзорни чуқур (30-35 см) қилиб 
ағдариб ҳайдаш. 

баҳорда токларни симбағазларга кўтариш, токни баргини тупроқдан узоқроқ яъни 
юқорироқ сақлаш, тупроққа яқин бўлган баргларни юлиб ташлаш, ҳосилсиз новдаларни 
хомток вақтида кесиш, новда ва баргларни қалинлашиб кетишига йўл қўймаслик. Энг 
асосийси ток ўсимлигини энг пастки барги тупроқдан 1-1,2 м баланд бўлиши лозим, 
чунки инфекция тупроқда қишлаб, сўнгра баргларга ўтади. 

тўкилган ва қуриган баргларни, шунингдек касалланган новдаларни кесиб, даладан 
чиқариб ёқиб юбориш. 

бутун ўсув даври давомида токзор тупроғини доимо юмшатиб ҳайдаб туриш, ортиқча 
суғоришларга, сувни туриб қолишига чек қўйиш. 

ўсув даври давомида токларни 1% ли Бордо суюқлиги ёки 50% ли мис хлорли оксидини 
0,5 % ли суспензияси билан кимёвий ишлов бериш лозим. Кимёвий ишлов беришда 
Курзат препаратини 2,0-2,5 кг/га меъёрда, шунингдек Ридомил-Голд перепаратини 2,5 
кг/га меъёрда ҳам қўллаш мумкин, аммо ушбу фунгицидларнинг нархи жуда ҳам қиммат 
бўлиб, етиштириладиган маҳсулот таннархини кескин ортиб кетишига олиб келади.
Кимёвий ишлов бериш новдада ҳар 4-5 барг янги барг пайдо бўлгач ўтказилади. Ёки ҳар 8-12 
кунда дориланиб турилади.

токзорни фақат азотли озиқлантириш касалликни кучайишига олиб келади, фосфорли ва 
калийли ўғитлар эса уни чидамлилигини оширади.

суғориладиган токзорларда кимёвий ишлов бериш ҳар суғоришдан олдин ўтказилиши 
мақсадга мувофиқдир. 
кимёвий ишлов бериш ҳар контурда 1 куннинг ўзида ўтказилиши лозим. Йил қуруқ келганда 5-7 
марта, ёғингирчилик кўп бўлганда эса 10-14 мартагача дориланади. Дорилаш ишлари ёмғирдан 
кейин эмас, балки ёмғирдан олдинроқ ўтказилиши токни касалланишини камайтиради. 


140 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling