138
мицелийлари 11-12°С да ўса
бошлайди, 18-25°С да яхши ривожланади.
Инфекция манбаи
касалланган новда ва куртак пўстидаги мицелийлар ҳисобланади.
Кураш чоралари: Экиш учун тайёрланадиган новдаларни соғлом ўсимликлардан олиш,
хомтокни сифатли ўтказиш, куртак чиқариш вақтидан бошлаб фунгицидлардан фойдаланишни 3-4
марта ўтказиш керак. Бунда олтингугурт кукунини 20-25 кг дан гектарига чанглатиши керак.
Байлетонни 25 % намланувчи кукунидан 0,15-0,3 кг/га, Вектрани 10 % ли суспензиясидан 0,3 л/га,
25 % ли Импактни суспензиясидан 0,1-0,15 л/га, Каратан-ЛЦ ни эмульсион концентратидан 1,0-
1,5 л/га, Олтингугуртни 80 % ли намланувчи кукунидан 9-12 кг/га, Сапрольни 20 % ли эмульсион
концентратидан 1,0-1,5 л/га, Бамперни эмульсион концетратидан 0,25 л/га, 10% Топазни
эмульсион концетратидан 0,2 -0,25 л/га, Топсин –М 70 % намланувчи кукунидан 1, кг/га, Фоликур
БТ ни 22,5 % гидан 0,5 л/га пуркалади.
Do'stlaringiz bilan baham: