Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Данак мевали дарахтларнинг клястероспориоз ёки тешикли доғланиш касаллиги
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Данак мевали дарахтларнинг клястероспориоз ёки тешикли доғланиш касаллиги.
Касаллик мевали дарахтларнинг баргини, новдасини, мевасини, куртагини, гулини зарарлайди. Касаллик белгилари ёш баргларда доғлар тариқасида, кексайган баргларда эса, нобуд бўлган ҳужайраларнинг тушиб кетиши натижасида 2-5 мм диаметрда тешилиб қолиши билан характерланади. Дастлаб доғлар қўнғир рангда бўлиб, атрофи қизғиш-кўнғир халқа билан ўралган бўлади. Ёш баргнинг орқа томонидаги доғларда қора нуқта тарзида кўринади, кекса баргларда доирасимон ҳалкали тешикчалар ҳосил қилиб кўринади. Ёш новдаларда касаллик ёз ойларида нуқтасимон кўринишдаги 2-5 мм ҳажмдаги қизғиш-қизғиш бинафша рангдаги доғлар пайдо қилади. Доғларнинг маркази рангсиз бўлиб, чўзинчоқ шаклни олгач ёрилиб кетади. Новдаларда касаллик белгилари чўзинчоқ қўнғир рангдаги қизғиш қўнғир ҳалқа билан ўралган доғлар тарзида кўзга ташланади. Мевалар барглар билан бир вақтда касалланади. Лекин, касаллик меваларда қизғиш-қўнғир рангдаги чуқур яралар тарзида намоён бўлиб, атрофи йўғонлашади. Олхўри ва олча меваларининг доғ ҳосил қилиб зарарлалган қисми қуриб қолиши натижасида данакгача бўлган ҳужайралар нобуд бўлади. Касаллик дастлаб куртак ва гулларда кузатилса, кейинчалик баргларлар ва меваларда бошланади. Касалликни Deuteromycetes синфининг Hyphomycetales тартибига мансуб, Clasterosporium carpophilum (Lev) Adern. замбуруғи келтириб чиқаради. Бу касалликни қўзғатувчи замбуруғлар тупроқда конидия ва мицелий ҳолида қишлайди. 136 Касалликнинг инфекция манбаи сифатида касалланган барг, новдалар ва улар ёриқларида сақланган споралар асосий аҳамиятга эга. Касалликка қарши курашиш учун инфекция манбаига қарши ўз вақтида тадбирлар ўтказилиши керак. Касалланган новдалар кузда қирқилиши, меваларни териб олиб ташлаш, дарахтлар қатор оралиғига тўғри ва ўз вақтида ишлов бериш, ўғитлаш, куртак очилгунга қадар, гуллагандан кейин ва учинчи марта икки ҳафтадан кейин 1 % ли бордо суюқлиги билан 1 га ерга 600 л миқдорда ишлов бериш керак. Қора рак касаллиги олма, нокда кузатилиб, ўсимлик танасини ва новдаларини касаллантиради. Касайлик аломатлари дастлаб, дарахт танасида қўнғир-бинафша рангдаги думалоқ доғлар тарзида намоён бўлади. Кейинчалик доғлар юзасида буришиб, ёриқларни ҳосил қилади, пўстлоқ қисми нобуд бўлиб, тушиб кетади ва ёғочлик қисми қорайиб кўринади. Бундай аломатлар пайдо бўлган дарахт танасининг новдалари қуриб куйганга ўхшаб кўринади. Белгилар баргда қизғиш-жигар рангдаги доғлар тарзида пайдо бўлиб, ўлчами 5-7 мм ни ташкил қилади. Касалланган гуллар қорайиб, гулкоса-барглар буришиб, чангчи ва уруғчилар қорайиб кетади. Касаллик белгилари меваларда намоён бўлганда дастлаб қўнғир рангдаги чириган ботиқ доғлар тарзида намоён бўлади. Чириш жараёни меванинг барча қисмларига тарқалиб, унинг эпидермисини остида қора рангдаги замбуруғ пикнидияларини ҳосил қилади. Касаллик мева пишиш ва уларни йиғиштириб олиш ва сақлаш даврида кўп учрайди. Касаллик қўзғатувчиси такомиллашмаган замбуруғлар синфи, Sphaeropsidalis тартиби вакили Sphaeropsis malorum Peck тури ҳисобланади. Бу замбуруғ ривожланиш жараёнида мицелий ва пикнидийларда пикноспораларни ҳосил қилади. Пикноспоралар дастлаб рангсиз, бир ҳужайрали кейинчалик жигар рангга кириб, тўсиқча ҳосил қилади. Пикноспоралар ўлчами 20- 39x10-18 мкм ни ташкил қилади. Пикноспоралар нам шароитда 5-33°С (оптимал 25-27°С) ҳароратда инкубация даври 15-27 кунни ташкил қилади. Инфекция манбаи дарахт танасида мицелий ҳисобига қишлаб чиқади ва баҳор фаслида ривожланади. Касаллик боғларга катта зарар келтиради ва дарахтларнинг 3-4 йилда қуриб қолишига сабаб бўлади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling