134
ўсимликлар пакана бўлиб қолади, ҳосил пасаяди. Зарарланган ўсимликларнинг ранги тўқроқ
бўлади. Тузлар таъсирида баргларнинг четлари куяди.
Кураш чоралари. Зовурлар ва дренаж тизимини қўллаш, ернинг шўрини ювиш; жўякларни
баландроқ олиб, экинни уларнинг ён томонларида жойлаштириш тавсия этилади (Bernhardt et al.,
1988).
Мевали дарахтларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Кўчатхонадаги уруғдан унган ва қайта экилган кўчатланинг касалликлари.
Питомникнинг кўчат етказиладиган далаларида учрайдиган касаликкларига парша (калмараз), ун
шудринг, илдиз раки ва вирус касалликларини киритиш мумкин.
Илдиз раки. Бу касаллик билан кўчатлар 50-80 % гача зарарланади. Касаллик қўзғатувчиси
–
Pseudomonas tumifaciens бактерияси бўлиб, у жуда кўп мевали ўсимликларни касаллантиради.
Илдизни зарарланган қисмидан ва илдиз тукчаларидан кирган бакгериялар илдиз ҳужайраларнинг
тезда нобуд бўлишига сабаб бўлади ва кўп миқдордаги ўсмани ҳосил қилади. Касаллик тупроқда
намлик кам бўлганда кенг тарқалади. Касалланган ўсимлик тезда қуриб колади.
Касаллик
қўзғатувчиси тупроқда узоқ муддат давомида сақланиб 2-3 йилдан кейин ҳам уруғдан унган
кўчатларни касаллантириши мумкин. Касалликнинг энг кучли кўриниши илдиз бўғзи ва ўқ
илдизнинг зарарланишида намоён бўлади. Касаллик туфайли кўчатларнинг сув таъминоти кескин
бузилиб, ўсиш, ривожланишдан орқада қолади. Бундай кўчатлар тупроққа ўтказилганда кўкариши
жуда қийин бўлади. Илдиз раки асосан кўчатлар, меҳнат қуроллари ва ҳашаротлар воситасида
тарқалади.
Do'stlaringiz bilan baham: