Олхўрининг чўтир (шарка) касаллиги. Бу касаллик олча, черешня, гилос, шафтоли,
олхўри каби ўсимликларни касаллантиради. Бу касаллик Европа (Австрия, Англия, Болгария,
Венгрия, Нидерландия, Польша. Чехия, Швеция, Швейцария, Хорватия, Туркия, Германия)
давлатларида тарқалган бўлиб, Республикамиз учун карантин объект ҳисобланали. Бу касаллик
Prunus virus 7 томонидан келтириб чиқарилади. Вирус ўсимликнинг ҳамма аъзоларини: баргини,
новдасини, гулини, мевасини касаллантиради, айниқса ўсимликларнинг гуллаш фазасида танасини
зарарлайди. Касалланган ўсимлик баргларида кенг чизиқли ҳалқа шаклидаги доғлар пайдо бўлади,
касалланган ўсимлик барглари рангсиз яшил ёки сариқ яшил рангга киради.
Касалланган меваларда оч яшил ёки оч сариқ ҳошияли доғлар пайдо бўлади. Касаллик
қўзғатувчиси ҳисобланган вирус кўчатлар, қаламчалар, илдиз бачкиларидан ширалар воситасида
тарқалади. Касаллик туфайли 20-50% ўсимликлар касалланганда миллионлаб дарахтлар қуриб
қолади.
Касалликка қарши ўтказиладиган карантин тадбирларига: касаллик тарқалган ҳудудлардан
кўчатлар ва каламчаларни олиб келмаслик; хориждан келтирилган материалларни интродукцион
карантин питомникларда 3 йил давомида назорат қилиш; касаллик аниқланган шароитда
дарахтларни барчасини йўқ қилиб ташлаш керак; дарахтлар гуллаган даврда бордо суюқлиги ва
стрептомицин билан ишлов бериш; сўрувчи ҳашаротлар, бегона ўтларга қарши ўз вақтида кураш
олиб боришкерак.
Саволлар:
1. Мевали дарахтларининг илдиз рак ва баргини қўнғир доғланиш касаллигининг тарқалиши,
белгилари, инфекция маибаи ва зарари қандай ?
2.
Олма
ва
нокнинг
калмараз
касаллигининг
пайдо
бўлиши,
белгилари,
инфеқция манбаи ва зарари қандай?
3. Данак мевали дарахтларнинг манилиоз касаллигининг белгилари, қўзғатувчиси ва зарари
қандай ?
4. Данак мевали дарахтларнииг клястероспориоз ёки тешикли доғланиш касаллиги белгилари,
касаллик қўзғатувчиси ва зарари қандай ?
Do'stlaringiz bilan baham: |