Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Ёнғоқ мевали ўсимликлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

 
Ёнғоқ мевали ўсимликлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари. 
Режа: 
1. Ёнғоқни қўнғир доғланиши. 
2. Ёнғоқ баргларининг оқ доғланиш касаллиги. 
3. Ёнғоқнинг бактериоз касаллиги. 
4. Ёнғоқ ун шудринги. 
5. Ёнғоқнинг поя ўзагини чириши. 
6. Ёнғоқ касалликларига қарши кураш чоралари. 
7. Бодомнинг қизил доғланиш касаллиги. 
8. Бодомнинг ун шудринг касаллиги. 


143 
9. Бодомнинг тешикли доғланиш касаллиги. 
10. Бодомнинг бактериал доғланиш касаллиги. 
11. Бодом баргларини бужмайиш касаллиги. 
12. Бодомнинг парша касаллиги. 
13. Пистанинг ун шудринг касаллиги. 
14. Писта поясини ўзак қисмини чириши. 
15. Пистанинг занг касаллиги. 
16. Бодом ва писта касалликларига қарши кураш чоралари. 
 Ёнғоқни қўнғир доғланиши. Бу касалликдан ёнғоқнинг барглари, барг бандлари кўк 
новдалари ва мева қати зарарланади. Баргларда юмалоқ қўнғир доғлар ҳосил бўлади, кейинчалик 
бу доғларда концентрик доиралар шаклида жойлашган қора нуқталар касаллик туғдирувчи 
замбуруғнинг мева таналари пайдо бўлади. Касалланган барглар кўплаб қурийди ва тўкилиб 
кетади. Мевани устида кичик қўнғир доғлар ҳосил бўлади. Бу доғлар ёнғоқ пишишига яқин 
(эпидермис кўчиши туфайли) оқ рангга киради. Яшил новда ва барг бандларидаги доғлар туқ 
қўнғир рангда бўлади. Касалликни Marsoni juglandis замбуруғи келтириб чиқаради. Бу замбуруғ 
ўсимликнинг ўсиш даврида баргларда конидия ҳосил қилади ва конидиялар билан тарқалади. 
Тўкилган баргларда замбуруғ эрта баҳорда перитеций ҳосил қилади, баҳорда халтаспоралар 
етилади, бу Cnomonia leptostyela деган замбуруғнинг халтали стадиясидир. Замбуруғнинг 
халтаспоралари дарахтлар барг чиқариши биланоқ тарқалади ва сентябр ойигача давом этади. 
Халтаспоралар ўсимликларга юқиш учун баргларда сув томчилари бўлиши зарур. Шу 
сабабли бу касаллик ёғингарчилик кўп бўлган даврларда ва йилларда кенг тарқалади. Қўнғир 
доғланиш касаллигидан тоғ ёнғоқлари энг кўп зарарланади. Касалликнинг зарари шуки, бунда 
ўсимликнинг ассимиляция фаолияти қисқаради, совуққа чидамлилиги пасаяди ва ниҳоят, ҳосили 
жуда камайиб кетади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling