Қишлоқ ХЎжалик иқтисодиёти


Download 298.5 Kb.
bet6/6
Sana20.10.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1712967
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу (1)

Қисқача хулосалар
Республика фуқароларининг меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган қисми меҳнат ресурслари ҳисобланади. Менат ресурслари таркибига кирувчи фуқоронинг онгли мақсадга йўналтирилган фаолиятини меҳнат деб тушунамиз. Уларнинг онгли равишда, аниқ мақсадни кўзлаб сарфлаган меҳнатлари натижасида янги қиймат яратилади, яъни ишлар бажарилади, маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Республика қишлоқ хўжалигида жами меҳнат ресурсларининг 27.2 фоизга яқини фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг меҳнат унумдорлиги саноат, қурилиш ва бошқа тармоқлардагига нисбатан паст.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, уларнинг меҳнат унумдорлиги даражасини кўрсаткичлар тизими асосида аниқлаш лозим.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси ҳозирги давр талабига тўлиқ жавоб бермайди. Сабаби – улар иш жойлари билан тўлиқ таъминланмаган, боз устига иқтисодий рағбатлантириш ҳам такомиллаштирилмаган.
Келажакда меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида янги иш жойларини барпо этиш, такрор ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришни такомиллаштириш лозим. Қишлоқ хўжалигида меҳнат бозорини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Меҳнат ва меҳнат ресурслари ҳақида тушунча.

  2. Меҳнат унумдорлиги ҳақида тушунча.

  3. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар нималардан иборат?

  4. Меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар-чи?

  5. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги даражасининг ҳолати қандай аниқланади?

  6. Меҳнат бозори нимаў Унинг мақсади, вазифаси нималардан иборатў У қандай ташкил этилади ва ривожлантирилади?

  7. Меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, меҳнат унумдорлигини оширишнинг қандай йўллари бор?





Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling