Қишлоқ ХЎжалик иқтисодиёти


Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат ресурслари, улардан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги даражаси


Download 298.5 Kb.
bet3/6
Sana20.10.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1712967
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу (1)

Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат ресурслари, улардан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги даражаси
Мамлакат қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнат ресурсларининг миқдори 1995-2008 йиллар мобайнида 413,0 минг кишига қисқарган. Натижада тармоқда банд бўлган ишчи-хизматчиларнинг салмоғи 40,9 фоиздан 27,2 фоизга тушган ёки 10,3 фоизга камайган. Бу, албатта, ижобий ҳол. Бу жараён қишлоқда меҳнатни маълум даражада индустрлашаётганлигидан далолат беради. Иқтисодий ривожланган давлатларда, яъни АҚШ, Олмония, Франция, Испания, Голландияда қишлоқ хўжалигида жами аҳолисининг 3 фоиздан 10 фоизгача бўлган қисми фаолият кўрсатмоқда. Улар меҳнатининг унумдорлик даражаси ниҳоятда юқори. Уларда фаолият кўрсатаётган ҳар бир киши 120 нафаргача кишини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминламоқда.
Республикамиз миқёсида бу кўрсаткич даражаси ҳозирги даврда анча паст. Демак, уни юксалтиришга алоҳида эътибор бериш лозим.
Тармоқда банд бўлган меҳнат ресурслари миқдори ва салмоғининг пасайиши республикада амалга оширилаётган аграр-иқтисодий сиёсатнинг маълум даражадаги натижасидир. Меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнати унумдорлигини ошириш мақсадида республика Президенти И. Каримов саноатни қишлоққа олиб бориш зарурлигини асослаган ҳолда исботламоқдалар.Шу мақсадда узоққа мўлжалланган турли хилдаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни босқичма-босқич амалга оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, 2010-йилда инқирозга қарши чоралар дастури доирасида амалга оширилган чора тадбирлар натижасида республиканинг қишлоқ ҳудудларида 500мингга яқин янги иш жойлари ташкил этилди. “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” давлат дастуридаги тадбирларни амалга оширилиши оқибатида кўплаб янги иш жойларини ташкил этиш имконияти ортди. Бу сиёсатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятлилигини қуйидагилар исботламоқда: даставвал аҳоли жуда зич жойлашган Андижон вилоятининг Асака туманидаги қишлоқ ҳудудида «Ўзбекистон - Корея» автомобилсозлик қўшма корхонаси қурилиб, самарали фаолият кўрсатмоқда. Ҳудди шундай республиканинг Навоий вилоятида эркин саноат ҳудудини ташкил этилаётганлиги ҳам шу ҳудудда маълум миқдордаги янги иш жойларини ташкил этишга имконият яратиши ҳам мумкин. Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Навоий вилоятлари қишлоқларида нефт, газ, тўқимачилик саноатининг йирик қўшма корхоналари яхши фаолият кўрсатмоқда. Шу каби саноат корхоналарининг ишга туширилиши натижасида қишлоқларда яшаётган меҳнат ресурсларининг сезиларли қисми иш билан таъминланди. Бу уларнинг оилалари реал даромадлар билан таъминланишини юксалтирмоқда. Улар республикада автомобилсозлик, ёқилғи, тўқимачилик саноатининг барпо этилишини ҳамда ривожланишини таъминламоқда.
Юқоридаги ижобий натижаларга асосланган ҳолда мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларида саноат корхоналари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар барпо этиш ишлари изчиллик билан амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Бу жараён қишлоқ ҳудудларида ишлаб чиқариш кучлари оқилона жойлашишини таъминлашга ҳам ижобий ҳисса қўшадиАммо уни айрим хўжаликлар миқёсида аниқлаш мумкин. Бунинг учун қишлоқ хўжалик корхонасида мавжуд бўлган меҳнат ресурсларининг умумий миқдорига хўжаликда ишлаган кишилар сонини тақсимлаш лозим. Кейинги йилларда Республикада деҳқон (томорқа) хўжалигида, фарзандларни баркамол авлод қилиб тарбиялаш билан шуғулланадиган фуқароларнинг меҳнатларини эътиборга олган ҳолда уларни меҳнат билан банд бўлганлар таркибига қўшиш лозимлиги тўғрисида ҳуқуқий ва меъёрий харажатлар яратилмоқда. Унинг ҳал этилиши, албатта, меҳнат ресурсларини, уларнинг бандлигини ҳисобга олиш масалалари эчилишига кўмаклашади.
Меҳнат ресурсларининг иш билан таъминланмаган қисми ишсизлар ҳисобланади. Қонуний жихатдан ишсиз ҳисобланиши учун улар туманлардаги Меҳнат биржасига мурожат этиши зарур. Меҳнат биржалари мурожаат этган ишсизларни белгиланган тартибда рўйхатга олиб, уларга ишсизлар мақомини беради. «Ишсиз» мақомини олган фуқаро эса ижтимоий жиҳатдан ҳимояланиши учун унга минимал иш ҳақи миқдоридаги маблағ ҳар ойда бериб турилади.
Меҳнат биржалари иш билан таъминланмаганларни тумандаги имкониятларни эътиборга олган ҳолда малакасини ошириш ёки касбларини ўзгартириш бўйича тадбирларни амалга оширади. Шулар натижасида уларнинг иш билан таъминланиши яхшиланади. Бу эса меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коеффициенти юксалишини таъминлайди.
Қишлоқ ҳудудларида ишлаб чиқариш кучларининг ривожлантирилиши тармоқдаги меҳнат ресурсларининг маълум бир қисми саноат ва бошқа ташкилотларга ўтишига таъсир этмоқда. Шу туфайли қишлоқ хўжалигидаги меҳнат ресурсларининг тармоқ ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш даражаси, яъни уларнинг йил давомида иш билан тўлиқ таъминланиши ошмоқда. Тармоқда мавжуд бўлган меҳнат ресурсларини ишлаб чиқаришга жалб этиш, уларнинг меҳнатлари унумдорлигини юксалтиришда моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг, яъни уларни меҳнатларига ҳақ тўлаш, яхши ишлаганларини эса рағбатлантиришнинг аҳамияти улкан. Ҳозирги даврда давлат, ҳусусий ҳамда жамоа мулкчилигига асосланган хўжаликларда шартнома асосида фаолият юритаётган ишчи-хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган миқдорда меҳнат ҳақи тўланмоқда. Қишлоқ хўжалик корхоналарида вақтбай усулда иш ҳақи белгиланганлар меҳнатларига 22 разряд асосида ҳақ тўланмоқда. Ишбай усулдагиларга эса таъриф разрядларига асосланган ҳолда тариф ставкалари белгиланган. Тариф разряди, ставкасига асосланган ҳолда уларни меҳнатларига ҳақ тўланмоқда. Ҳозирги даврда минимал иш ҳақи миқдори ҳам белгиланган. Лекин эркин бозор иқтисоди шароитида меҳнатга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори белгиланади. Юқори даражаси эса хўжаликларнинг иқтисодий имкониятларидан ҳамда ишчи-хизматчиларнинг қобилиятларига, имкониятларига асосланган ҳолда белгиланади. Бундай тартиб хусусий корхоналарда, фермер хўжаликларида маълум даражада қўлланилмоқда. Келажакда меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилашга доимо эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling