Қишлоқ хўжалик корхоналари ўз фаолиятини юритишда хўжалик ҳисоби тамойилига асосланувчи субъектлар ҳисобланади, яъни улар ўзини ўзи маблағ билан таъминлашлари, олган даромадлари эвазига харажатларини тўлиқ қоплашлари ва пировардида фойда олишлари лозим. Бу тамойилга амал қилиш талаби бухгалтерия ҳисоби тизими олдига даромадлар, харажатлар ва якуний молиявий натижалар кўрсаткичларини миллий пул бирлигида тизимли акс эттиришдек муҳим вазифани қўяди. Қишлоқ хўжалик корхоналари ўз фаолиятини юритишда хўжалик ҳисоби тамойилига асосланувчи субъектлар ҳисобланади, яъни улар ўзини ўзи маблағ билан таъминлашлари, олган даромадлари эвазига харажатларини тўлиқ қоплашлари ва пировардида фойда олишлари лозим. Бу тамойилга амал қилиш талаби бухгалтерия ҳисоби тизими олдига даромадлар, харажатлар ва якуний молиявий натижалар кўрсаткичларини миллий пул бирлигида тизимли акс эттиришдек муҳим вазифани қўяди. Қишлоқ хўжалик корхоналари бошқа корхоналар сингари давлатимизнинг солиқ қонунчилигида назарда тутилган солиқлар ва ажратмаларнинг тўловчилари ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби тизими қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан тўланадиган тегишли солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўғри ҳисобланиши, уларни ўз вақтида бюджетга ўтказиб берилишига хизмат қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |