Қишлоқ ХЎжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш

Download 146.51 Kb.
bet5/10
Sana10.01.2023
Hajmi146.51 Kb.
#1087308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Davron

Этиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархига сарфланган материаллар қийматини (таннархини) баҳолаш усуллари (ФИФО, АВЭКО) ҳам катта таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг ҳисоб сиёсатида ушбу иккала усулдан танлаб олинганини ёки уларнинг ҳар иккаласини қайси турдаги ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича қўллаш тартибини белгилаб олишлари лозим.

Қишлоқ хўжалик корхоналарининг даромади асосан этиштирилган маҳсулотларни сотишдан олинади. Маҳсулотларни сотиш давлат томонидан қатъий белгиланган нархларда, шунингдек эркин бозор нархларида амалга оширилади. Давлат томонидан қатъий белгиланган нархлар айрим маҳсулотлар бўйича, масалан пахта, ғалла, пилла, тамаки ва бошқа умумдавлат аҳамиятига молик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича белгиланади. Шунингдек, уларга давлатга топшириш режасидан ортиқ этиштирилган маҳсулотларни (пахта ва пилладан ташқари) эркин нархларда нақд ва нақд пулсиз, шунингдек меҳнат ҳақи эвазига натурал тўлов сифатида бериш рухсат этилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг ушбу хусусиятлари сотишдан олинган даромадларни ҳисоблаш тамойилига асосан тан олиш, уларни тўғри ва ўз вақтида ҳужжатли расмийлаштириш ҳамда тегишли счётларда акс эттириш тартибларига қатъий амал қилиш талабини қўяди.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling