Қишлоқ ХЎжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
Download 146.51 Kb.
|
Davron
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли қуйидаги шакллар бўйича юритилиши мумкин
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг асосий воситалари, жорий активлари, хусусий капитал ва мажбуриятларининг таркиби, уларни шакллантириш тартиби бўйича ҳам, бир томондан, бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фарқли жиҳатларга эга. Чунончи, асосий подани шакллантириш, ёш молларни асосий подага ўтказиш, техника ва транспорт воситаларини дала ишлари, терим мавсумларига тайёрлаш, хусусий мулкни устав капиталига киритиш, олинган фойдани ишлатиш, пайчилар ўртасида тақсимлаш кабилардаги хусусиятлар қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳисоб сиёсатида улар ҳисобини юритиш тартибларини аниқ ифодалашни тақозо этади.Қишлоқ хўжалик корхоналарида юз бераётган хўжалик операцияларини ҳужжатли расмийлаштириш турлича ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан, тракторларда ерни шудгор қилиш, пахта қаторларига техника ёки қўл меҳнатида ишлов бериш, уруғлик қадаш, минерал ўғитлаш, ем-хашакларни молларга озуқа рациони ҳамда белгиланган озуқа кунлари бўйича сарфлашдаги хусусиятлар ушбу операцияларни расмийлаштириш учун мўлжалланган бошланғич ҳужжатлар классификаторини қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг таркибий элементи сифатида ишлаб чиқишни ҳамда уларга тўлиқ амал қилиш талабини қўяди.Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли қуйидаги шакллар бўйича юритилиши мумкин:Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли қуйидаги шакллар бўйича юритилиши мумкин:а) бухгалтерия ҳисобининг оддий шакли;б) бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шакли.Фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш ва бошқарув талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу тавсия этилган иккита шаклдан бирини мустақил танлайдилар.Низомга мувофиқ фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг танланган шаклидан қатъий назар, ҳисобот даврининг хўжалик операциялари хронологик тартибда «Хўжалик операцияларини қайд этиш журнали»да рўйхатга олиб борилади. Хўжалик операцияларини қайд этиш журнали китоб шаклида юритилади, унда хўжалик операцияларининг қайд этилиши ва ҳисоби ҳисобот даври учун ойлар ёки чораклар кесимида юритилади. Бунда, хўжалик операцияларини қайд этиш журнали тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Хўжалик операцияларини қайд этиш журналининг сўнгги варағида фермернинг имзоси билан "Мазкур журналда ....... варақ рақамланган" деб ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан ёзилади.Download 146.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling