Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Тупроқнинг пона таъсирида деформацияланиш характери
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
5.Тупроқнинг пона таъсирида деформацияланиш характери
Пона таъсирида тупроқнинг парчаланиш жараѐни навбат билан такрорланадиган тўртта босқичдан иборат. Биринчи босқичда понанинг сирти тупроқни эзади. Шунда тупроқ зичлашади, унинг қаршилиги ошади, таркибидаги ҳаво сиқила боради. Иккинчи босқичда тупроқ пона сиртида силжийди, ҳаво сиқилиши натижасида унинг потенциал энергияси тўплана боради. Учинчи босқичда тупроқ мустаҳкамлик чегарасигача сиқилади, палахса синади. Тўртинчи босқичда кучли сиқилган ҳавонинг тўпланган потенциал энергияси тупроқни майда бўлакчаларга парчалайди. Бу босқичлар тупроқ хоссаларига қараб баъзан қўшилиб кетади, лекин шу тартибда деформацияланади. 10-расм. Тупроқнинг механиқ таркиби ва ҳолатига қараб пона таъсирида деформацияланиш характери Деформацияланиш ҳарактерининг тупроқ хоссаларига боғлиқлиги- деформацияланиш ҳарактери тупроқнинг механиқ таркибига, намлигига, бир жинслигига, чим қатламининг қалинлигига боғлиқ. Бунга мисол: механиқ таркиби ва намлиги жиҳатидан ўртача тупроқ палахсаси ҳаракат йўналишига нисбатан синиш бурчаги ҳосил қилиб синади. Трапециясимон шаклли кесаклар ҳосил бўлади (а): пона унчалик чуқур ботмаганда, тупроқ қатлами юпқа, қирқиш бурчаги эса кичик бўлганда палахса юпқа ва майда бўлакчаларга ажралиб синади (б1); қумли енгил тупроқ, айниқса пона чўққисидаги бурчак бўлганда, у майда заррачаларга парчаланиб, пона олдида тўплана боради (в); қотган қуруқ тупроқ пастдан ѐрилиб синади, нотўғри шаклли кесаклар ажралади (г), эгат туби ўнқир–чўнқир нотекис чиқади. Шундан кейин пона тупроққа яна ботади, жараѐн такрорланади, кейинги кесак олдингисини кўтаради. Эластик ва қалин чимли тупроқ яхлит тасмасимон қирқилиб, понанинг иш сирти буйлаб кўтарилади. Агар чимли қатлам 17 қалинлиги 16..18 см бўлса эгилганда ѐрилмайди ва яхлит тасма шаклини сақлайди. Синдириладиган кесак бўлакларининг катталиги ишлаш чуқурлигига ва синиш бурчаги нинг қийматига боғлиқ. Синиш бурчагини Академик В.П. Горячкин қуйидаги ифода билан аниқлашни таклиф этган: 2 90 0 бунда ва - тупроқнинг ташқи ва ички ишқаланиш бурчаклари. Назорат саволлари 1.Тупроққа механиқ ишлов беришда қандай ишлар бажарилади? 2.Ерни зичлашдан мақсад? 3.Уч ѐқли пона нима? 4.Деформацияланиш характерининг тупроқ хоссаларига боғлиқлиги нима? Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling