Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Понанинг хусусиятлари ва улардан фойдалниш


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

4.Понанинг хусусиятлари ва улардан фойдалниш
Инсон уз фаолиятида ажойиб мослама — понадан кенг фойдаланади. 
Бирон жисмга киритилаѐтган понанинг ѐнларида (5- расм) уни илгарилатиб 
силжитадиган куч Р га нисбатан бир неча маротаба куп булган нормал (пона 
ѐнларига перпендикуляр) N кучлари хосил булади.
2
sin
/

P
N

Бу ерда — понанинг бурчаги. Агар  30° булса, N қ 4Р, яъни пона ѐнидан 
жисмга тушаѐтган босим N уни силжитаѐтган куч Р дан тўрт маротаба катта 
бўлади. 
Пона кам куч сарфлаб бирон жисм орасига кириш ва ундан керакли 
булагини ажратиб олиш имконини беради. Юкоридагидан фойдаланилган 
холда, дехкончиликда ишлатиладиган машиналар ишчи қисмларининг шакли 
ясси ѐки эгри cиртли понага ўхшатилиб ясалади. Масалан, плуг лемехи, 
култиватор ва борона тишлари, пахта терадиган шпиндель тиши, сеялка 
сошники ясси понага ўхшаш яратилган бўлса, сферик дисклар, плуг корпуси, 
жуяк олгичлар эгри сиртли понасимондир. 
Пона бир, икки ва уч ѐнли бўлиши мумкин. Бир ѐнли пона сифатида плуг 
пичоғини, икки ѐнли пона сифатида 
борона 
тишини, 
култиваторнинг 
юмшатувчи тишларини, уч ѐнли пона 
сифатида эса плуг корпусини кўрсатиш 
мумкин. 
Пона бурчаги қанчалик кичик 
бўлса, унинг хосил қиладиган босими N 
сарфланаѐтган куч Р дан шунчалик катта 
бўлади. 


12 
5-расм. 
Ясси 
ва 
эгри 
сиртли 
пона 
таъсирида 
тупроқнинг 
деформацияланиши 
Ясси понанинг (5-а расм) ишчи ѐни АВ харакат йўналиши V га бурчаги 
остида ўрнатилса, а қалинликдаги тупроқ палахсаси унинг устига силжиб 
чиқаѐтиб, букилади. Палахсанинг пастки қатлами чўзилиб тез ѐрилади, 
майдаланади, чунки тупроқ сиқилишга нисбатан чўзилишга кам бардошлидир. 
Демак, понасимон ишчи қисм билан тупроқни майдалашга камроқ қувват 
сарфланади, иш арзонроқ бажарилади. Аммо тупроқ ясси понага 
кўтарилаѐтганида олган бирламчи деформациясига кейинчалик қўшимча 
таъсир кўрсатилмайди. Амалда, палахсанинг пона бўйлаб кўтарила 
бошлаганидаги майдаланишидан ташқари, юқорига силжиб ҳаракатланиши 
талаб қилинади. Буни тушуниш учун 6- расмдаги тезлик V йуналишида силжиб 
кетаѐтган 
бурчакли пона устидаги m тупроқ заррачасига таъсир этаѐтган 
нормал босим N ни понанинг ишчи ѐни АВ ва харакат йуналиши V бўйлаб 
бўлакларга ажратиб, N
V
ва N
T
кучларини топамиз. m заррачасига нормал N 
босимидан ташқари ишқаланиш кучи F хам таъсир этади. N ва F кучларининг 
йиғиндиси R кучи нормал йўналишдан ишқаланиш бурчаги 
га оғишган 
бўлади. бурчагининг миқдорига қараб тупроқнинг пона ѐни бўйлаб юқорига 
силжиши (плуг корпуси лемехида, култиваторнинг ўқ ѐйсимон тишида...) ѐки 
пона олдида уюмланиб тўпланиб (булдозер пичоғида, култиваторнинг 
юмшатувчи тишида...) унинг V тезлиги йуналишида сурилиши мумкин. 
Агар N
T
> F
max
булса, тупроқ 
пона 
буйлаб 
юкорига 
силжийди. 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling