Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

3. Пона назарияси 
Ер ишлаш қуролларининг иш органлари хилма-хил бўлишига қарамай, 
улар иш сиртларининг геометрик шакли жихатидан понага ўхшайди. Пона плуг 
корпуси, култиватор панжаси, эгат олиш тупроқ суриш иш органларининг 
дастлабки тури ҳисобланади. Шунинг учун ер ишлаш қуроллари иш 
органларининг тупроққа таъсирини понанинг тупроққа таъсири каби қараш 
мумкин. 
Понанинг тупроққа бевосита таъсир этувчи, яъни қирқувчи, кўтарувчи, 
ағдарувчи, юмшатувчи ѐқлари ѐки сиртлари тегишлича иш ѐқлари ѐки иш 
сиртлари деб аталади. Поналар иш сиртларининг геометрик шаклига қараб 
текис ва эгри чизиқли пона дейилади. Текис понанинг тупроққа бевосита 
таъсир этувчи, яъни қирқувчи, кўтарувчи, ағдарувчи, юмшатувчи ѐқлари ѐки 
сиртлари тегишлича иш ѐқлари ѐки иш сиртлари деб аталади. Поналар иш 
сиртларининг геометрик шаклига қараб текис ва эгри чизиқли пона дейилади. 
Текис поналарга лемехлар, култиватор пичоқлари, борона тишлари, эгри 
чизиқли поналарга эса плуглар, ариқ қазгичлар ва бульдозерларнинг 
ағдаргичлари, окучниклар киради. Поғоналар ҳаракат йўналишига нисбатан 
вазиятига қараб тўғри (олд томони билан) қирқувчи ва қия (сирпаниб 
қирқувчи) поналарга ажратилади. +ирраларининг сонига қараб бир, икки, уч 
ѐқли бўлади.
Бир ѐқли текис понада (3 расм, а) (а) : аb-иш қирра тупроқни вертикал 
қирқади, аd-кетинги қирра иш жараѐнида қатнашмайди. Бундай понада таянч 
қирра бўлмайди, яъни понага эгат тубининг реакция кучи таъсир этмайди. 
Лекин понани а учи тезда ѐйилиб, юмалоқланиб таянч сирт ҳосил қилади ва 
икки ѐқли понага айланади. Шунинг учун бир ѐқли пона фақат идеал ҳолда 
мавжуд бўлиб, ундан назарий тадқиқотларда фойдаланилади.



3-расм. Пона турлари. а) бир ѐқли текис пона б,в) икки ѐқли пона г) уч 
ѐқли пона 
Амалда энг оддий пона икки ѐқли бўлади (3-расм, б). Бунда аb –иш 
қирра, ас-таянч қирра сd-кетинги қирра бўлиб, у стойка вазифасини бажаради 
ва иш жараѐнида қатнашмайди. Уч ѐқли понада (3-расм, в, г) бир иш сирти abc, 
икки таянч сирт cda ҳамда cdb ѐки иккита иш сирти abc ва cdb ѐки иккита иш 
сирти аbс, иккита таянч сирт асd бўлади. ХУZ координаталар ўқида жойлашган 
уч ѐқли понани шартли равишда 




,
бурчакли учта энг оддий тўғри текис 
понага ажратиш мумкин (4-расм). Ҳар қайси текис пона турли технологик
вазифани бажаради. Уч ѐқли пона Х ўқи йўналишида ҳаракатланган 

бурчакли ОАВВСС пона тупроқ палахсасини тагидан қирқиб, эгат тубидан 
ажратади, ўзининг АВВС иш сирти бўйлаб юқори кўтаради. Шунда палахса 
эгилиб, уваланади.

бурчаги қанча катта бўлса, палахса кўтарилганда шунча 
кўп эгилади ва жадал майдаланади. Шунинг учун 

увалаш (майдалаш) 
бурчаги деб аталади. 

бурчакли ОАС 'А'ВС понанинг олд А'В вертикал 
қирраси тупроқни вертикал қирқиб, эгат деворидан ажратади ва ўзининг 
А'ВВ'С иш сирти буйлаб четга суради. 

бурчакли АА'ВВ'С пона эгат туби ва 
деворидан қирқиб ажратилган тупроқ палахсасини ҳаракат йўналишга 
нисбатан ѐн тамонга АА'В'С (кўндаланг-вертикал текисликка перпендикуляр 
жойлашган) иш сирти буйлаб эгиб, унинг буралиб ағдарилишига ѐрдам беради. 
Шунинг учун 

бурчаги эгиш (буриш) бурчаги дейилади. 


10 
4-расм.Уч ѐқли понани ясаш. 
Уч ѐқли пона ҳаракатланганда тупроқ палахсаси эгат туби ва деворидан 
қирқиб ажратилади, юқори кўтарилади, четга силжитилади ва айни вақтда 
эгилади, синиб уваланади. Айнан шу ишлар тупроқни ағдариб ҳайдовчи оддий 
плуг корпуси ишлаганда содир бўлади. 
Кўриб чиқилган учта элементар оддий поналар тупроққа алоҳида-
алоҳида кетма-кет таъсир этса, палахса чала ағдарилади ва ѐмон уваланади. 
Шунинг учун учта элементар понанинг технологик хусусиятларини бир 
вақтнинг ўзида бажара оладиган яхлит уч ѐқли пона ишлатилади.

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling