Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
«ТЕХНОЛОГИК МАШИНА ВА ЖИҲОЗЛАР»
КАФЕДРАСИ 
А.Г.Ботиров 
Х.Нажмитдинов 
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
ҳисоблаш ва лойиҳалаш 
М А Ъ Р У З А Л А Р М А Т Н И 
НАМАНГАН-2006 й 



«Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларини хисоблаш ва лойихалаш» 
фанидан маъруза матнлари 5140900-Касб таълими (Технологик машиналар ва 
жихозлар) ва 5520700-Технологик машиналар ва жиҳозлар таълим 
йўналишлари учун мўлжалланган. Маърузар матнларида қишлоқ хўжалик 
машина ва жиҳозларининг вазифалари, уларнинг алоҳида қисмларини иш 
принциплари, конструкцион тавсифлари, уларни лойиҳалаш нуқтаи назардан 
таҳлил қилиш, уларга турли конструктив ва эксплуатацион факторларни 
таъсирини тадқиқ қилиш, қишлоқ хўжалигига замонавий технологияни жорий 
этиш учун серунум, кенг қамровли ва тезкор машина-қуролларни ҳисоблаш ва 
лойиҳалаш усулларини ўргатиш кўзда тутилган.
Муаллифлар: 
доц. А. Ботиров
Доц.Х.Нажмитдинов 
Тақризчилар: 
проф.Н.Ғ.Бойбобоев 
доц. М. Мелибоев 
Маъруза матнлари «Технологик машина ва жихозлар» кафедрасининг 
2006 йил «28»август 1-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва институт 
илмий - методик кенгашига кўриб чиқиш учун тавсия қилинган. 
Институт илмий - методик кенгашининг 200
6
йил 29 августдаги 1-сонли 
йиғилишида кўриб чиқилган ва фойдаланиш учун тавсия қилинган. 
 



Кириш 
Мустақил Республикамиз халқ хўжалигининг етакчи тармоқларида 
ишлаш ва уларни ривожлантиришда ўз хиссасини қўшишни ўз олдига мақсад 
қилиб олган ҳар бир ѐш мутахассис фаолиятида фан ва техника ютуқлари 
билан етарли даражада қуролланган бўлишлари зарур. Ҳаѐтга жорий 
қилинаѐтган «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий 
дастури» ҳам Республикамизда таълим тизимини ислоҳ қилиш ва бунинг 
натижасида сифатида эртанги кунимизни бугунгидан яхши бўлишини 
таъминлай оладиган кадрлар етиштириб чиқаришга қаратилган.
«Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларини хисоблаш ва лойихалаш» 
фанининг ўқитишдан мақсад, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича 
муҳандис-педагог бакалаврларни қишлоқ хўжалик машиналарини ҳисоблаш ва 
лойихалашда назарий ва амалий асослари ҳақида билим ва малака беришдан 
иборат. Фанни ўқитишнинг асосий вазифалари, талабаларни қишлоқ хўжалиги 
машинасозлигининг асосий жараѐнларини назарий - амалий билимларини 
оширишга мўлжалланган машина жиҳозларини ҳисоблаш ва лойихалаш 
усулларини ўргатишдан иборат. 
Қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда касб-хунар коллежлари учун 
юқоридаги замонавий жиҳозларни ишлатиш ѐки ѐш авлодга жаҳон андозалари 
даражасидаги фан ва техника ҳамда илғор тажриба ва технологияларнинг энг 
сўнгги ютуқларидан хабардор бўлган рақобатбардош, ўз соҳаси бўйича илмий, 
ҳам амалий билган мухандис-педагог мутахассисларни тайѐрлаш ҳозирги 
вақтда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаштириш 
учун мамлакатимизнинг турли зоналаридаги табиий-иқлим шароитларини 
ҳисобга олувчи илмий асосланган машиналар системаси тузилган. Қишлоқ 
хўжалиги ишларида ер ҳайдаш, текислаш, тупроқни экин экишга тайѐрлаш, 
ўғитлаш, 
экинларни 
парвариш 
қилиш, 
ҳосилни 
йиғиш 
анча 
механизациялаштирилди. 
Қишлоқ 
хўжалик 
машиналари 
тобора 
такомиллаштирилмоқда, дехқончиликда индустриал технологияни жорий этиш 
учун янги машиналар яратилмоқда. Кучли тезкор тракторлар, кенг қамровли ва 
тезкор машина жорий этилиб, машиналар унификация қилинмоқда ва 
универсаллаштирилмоқда. Металл сиғимини камайтириш, эксплуатацион 
кўрсаткичларини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling