Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

 
 
 
 
 



 
1-маъруза 
Мавзу: Тупроққа механик ишлов беришда бажариладиган
ишлар ва жараѐнлар 
 
Режа 
1.Тупроқнинг физик-механик хусусиятлари 
2.Тупроққа механик ишлов бериш. 
3.Пона назарияси. 
4.Понанинг хусусиятлари ва улардан фойдаланиш
5Понага таъсир этувчи кучлар. 
6Тупроқнинг пона таъсирида деформацияланиш характери. 
1.Тупроқнинг физик механик хусусиятлари 
Экин экиладиган тупроқ оддий соз тупроқдан ўзининг таркиби, 
қаттиқлиги, таркибидаги чириндилар микдори, яъни унумдорлиги билан фарқ 
қилади. Қишлоқ хўжалиги машиналари фақат унумдор тупроққа ишлов беради.
Унумдор тупроққа ишлов бериш усулини танлаш учун унинг технологик 
хоссаларини билиш лозим. Бу хоссаларнинг асосийлари қуйидагилардан 
иборатдир: тупроқнинг қаттиқлиги, структураси, жилвирлик хусусияти
ѐпишқоқлиги, намлиги, ишқаланиш хусусиятлари. 
1-расм. Тупроқнинг қаттиқлиги ўлчаш 
асбоби. 
 
Тупроқнинг қаттиқлиги унга 
бегона жисм (машина ишчи қисми, 
ғилдираги ва х.к.) уларнинг ботишига, 
эзишга кўрсатадиган қаршилигидир. 
Тупроқнинг қаттиқлиги уни деформациялашда сарфланадиган куч (қувват) 
нинг миқдорини ва ишлов берадиган ишчи қисм қандай материалдан 
тайѐрланишини ва қандай шаклда бўлишини белгилайди. Тупроқнинг 
қаттиқлиги махсус ўлчаш асбоби ѐрдамида аниқланади (1- а расм). Ўлчаш
асбоби шток 1, пружина 2, дастак 3, учлик (плунжер) 4 ва тирак 5 лардан 
иборатдир. Пружина қаршилигини енгиб дастакни қўл билан пастга босганда, 
таянч майдони S аниқ бўлган учлик ерга ботади. Тупроқнинг қаттиқлик 
даражасига қараб пружинанинг сиқилиб қисқариши ҳар хил бўлиб, унинг 
миқдорига мос бўлган куч аниқланади ва қоғоз тасмага диаграмма кўринишида 
(1-а расм) ѐзилади. Диаграмма ординатаси Y пружинанинг сиқилиш 
миқдорини, абcциссаси эса, учликнинг тупроққа ботиш чуқурлигини 
билдиради. Пружинанинг сиқилиш калибри K
n
(н/см) белгили булса
тупроқнинг учлик ботишига қаршилик кучи Р қ K
n
Y ҳисоблаб топилади. 



Тупроқнинг қаттиқлиги қуйидагича ҳисобланади:
S
r
P
/

(1.1.) 
бу ерда, S — Тупроққа ботадиган учлик тагининг майдони, мм
2
. r-пружинанинг 
бикрлиги, 
2
см
H
(1.1.) формуладан аниқланган қиймат асбоб учлигининг ерга ботадиган 
қисми майдонига, яъни учликнинг шаклига боғлиқлиги келиб чиқади. Шу 
сабабли ҳар хил ўлчамли учликлар билан аниқланган қаттиқлик миқдорини 
ўзаро солиштириб, таҳлил қилиш ўринли бўлмайди. 
Тупроқни таърифлашда, унинг эзилишга қаршилигини тўлиқроқ 
эгаллайдиган бошқа кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш мумкин. Тупроқнинг 
қаттиқлигини ўлчайдиган юқоридаги асбоб учлиги эзган Тупроқ хажми V қ S 
(см
3
) топилади ва ҳар бир см
3
ҳажмли тупроқни эзишга қаршилик кучини 
билдирадиган, пропорционаллик коэффициенти, Тупроқнинг ҳажмий эзилишга 
қаршилик коэффициенти q (н/см
3
) аниқланади:

V
P
q

(1.2.)
V нинг микдори га ўхшаб тупроқнинг таркибига, намлигига, ҳажмий зичлигига 
боғликдир: шудгорланган ерда qқ1...2 н/см
3
, шудгорланмаган ерларда qқ 5...10 
н/см
3
, машиналар юриб зичлаган ерларда эса қ 50...90 н/см
3


Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling