Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Дисксимон микдорлагич улчамлари
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
Дисксимон микдорлагич улчамлари. Диск катакчасининг катталиги
шундай танланиши керакки, унинг ичига бир дона энг катта уруг сигсин, аммо иккита энг майда уруг сигмасин. Думалок катакчага уруг тик холатда тушадиган вазиятда, катакчанинг узунлиги L < 2a min ѐки L қ в max + k 1 булиши керак. бу ерда, a min — уругнинг минимал калинлиги, мм; в max — уругнинг максимал эни, мм; k 1 — катакча девори билан уруг орасида коладиган тиркиш, мм. Дискнинг калинлигини аниклашда катакчага уругни эни билан ѐтиши эътиборга олинади: h < 2a min ѐки h қ a max + k 2 бу ерда, k 2 — катакчада ѐтган уруг билан дискнинг устки текислиги орасидаги тиркиш, мм. Баъзан уругларнинг катакчага тулик сиқиб жойлашишини таъминлашда уларнинг хажми эътиборга олинади: 78 2V y min > V k > V y max , бу ерда, V у min ва V уmax — энг майда ва энг йирик уругнинг хажми, мм 3 ; V k — катакчанинг хажми, мм 3 . Агар уругни призма шаклига эга деб, хажмини унинг эни в, узунлиги l ва калинлиги a нинг купайтмасига тенг, деб соддалаштирилса: бу ерда, А, В — катакчанинг баландлиги ва эни, мм. 42-расм. Катакчадаги уругнинг қутидаги уругларга таъсири. Аммо уругнинг катакчага тушиб жойлашиши учун юкорида уларнинг улчамларига куйилган талабларнинг бажарилиши етарли эмасдир. Чунки уруг диск сиртига нисбатан силжимаса, у катакка дуч келмайди. уругнинг нис- бий харакатдаги тезлиги муайян меъѐр- дан ортик булса, уруг катакдан сакраб утиб кетади, унинг ичига туша олмайди. Микдорлагич иш жараѐнида айланаѐтган диск, ишкаланиш кучлари таъсирида узига тегиб турган уругларни харакатлантиради. уругнинг абсолют тезлиги U у , катак марказининг абсолют тезлиги U k дан камрок (U у <U k ) булади. Катакчага дуч келган уругнинг уст ва ѐн томонларига кутидаги уруглар таъсир курсатади (42- расм). Демак, катакчанинг четига етиб келган m массали Т уругига узининг огирлик кучи mg, устки ва ѐн (горизонтал) томонидаги уругларнинг F в ва F г босимлари хамда ѐнма-ѐн турган уруглар билан ишкаланиш кучи fF г таъсир этади. Т уругининг огирлик маркази катакнинг чет кирраларидан б масофага силжиб утганидан сунггина, у катакнинг ичига тушиши мумкин (тахминан, б қ 0,4l). Т уругини абсолют тезлиги катта булмаганлиги сабабли, хавонинг каршилигини эътиборга олмаса хам булади. Т уруги бошлангич тезлиги булган жисмнинг эркин тушиши каби харакат килади. L узунликдаги катакча четидан унинг ичига тушаѐтган Т уругининг олди кисми, унинг огирлик маркази диск сатхигача тушиб (яъни а/2 баландлигини gt 2 /2 конуни билан босиб) улгурганича, катакнинг карама-каршисидаги устки киррасига етиб бормаслиги керак. Акс холда, бу киррага урилган уруг пастга эмас, юкори томонга сакраб кетиши мумкин. Демак, вакти ичида Т уруги бошлангич тезлик V билан босиб утадиган йул Vt <қL –б– l/2 булиши керак. Бундаги катакнинг керакли узунлиги L: L > Vt + l/2 булиши лозим. Бу ердаги V қ U к – U у эканлиги эътиборга олинса, 79 уруг катакнинг ичига тушиб улгуриши учун унинг узунлиги l ва калинлиги a канча катта булса, катакча узунлиги L ва уругнинг абсалют тезлиги U У канча оз булса, катакча марказининг чизикли тезлиги U K шунча оз куйилиши керак. Туксизлантирилган ѐки кобик билан копланган чигитни хамда маккажухорини экишда агрегатнинг тезлиги 2,0ѕ2,5 м/с, диск катаги марказининг тезлиги 0,7 м/с гача булиши мумкин. уругларни мулжалланган тартибда экишни таъминлаш учун сеялка, илгариланма харакатининг керакли тезлиги V с аникланади: бу ерда, t — чигит уяларининг ораси, см (t қ 0,15ѕ0,30 м); z у — ажратиш дискидаги уячалар сони; n д — дискнинг айланиш тезлиги, рад/с; m — хар бир уяга экиладиган чигитлар сони. Тупрокнинг экишга тайѐрлик сифати, сеялканинг техник холати ва агротехник талабларини эътиборга олиб, аксарият холда, сеялканинг тезлиги V с олдиндан тайинланиб, аник хисобланади (V с қ1,0ѕ1,5 м/с). Шу V с тезликда уругни узлуксиз экишни таъминлаш учун ажратиб олувчи дискнинг керакли бурчак тезлиги аникланади: — Бу ерда, сеялка гилдирагининг сирпаниш қ 0,1ѕ0,3) коэффициенти, сеялка гилдирагидан ажратиб олувчи дискига харакат берувчи юритманинг узатиш нисбати: бу ерда, D — сеялка гилдирагининг диаметри, м. Узатиш нисбати i микдорига караб харакатлантирувчи юлдузчалар танлаб олинади. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling