Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ук-ѐй тумшукли сошник
- Бир дискли сошникдан
- +ўшдискли сошник
Кувурсимон сошник (44- г расм) шамол эрозияси хавфи булган жойларда,
кисман ишлов берилган ангизга донли экинлар уругини экишда фойдаланилади. Бу сошникнинг тумшуги 1 тик холатда кувур 2 га урнатилган. Кувур эса эгилувчан килиб сеялка рамасига урнатилади. Шу сабабли иш жараѐнида у дириллаб туради ва ѐпишган тупрокдан тозаланади. Тумшук 1 86 тайѐрлаган энсиз арикчага кувурдан тушган уруглар, арикча ѐнларидан тукилаѐтган тупрок хисобига кумилади. Ук-ѐй тумшукли сошник (44- д расм) шамол эрозиясига учраган енгил тупрокли ерларга, ишлов берилмаган ангиз устига дон уругларини экишда кулланилади. Бундай сошник бир вактда уруг экиладиган энсиз жойдаги тупрокни юмшатади, бегона утларни кесиб кетади, уруг экади ва угит солади. Сошник тумшук 1, кувур 2 ва ук-ѐйсимон тиш 5 дан иборат. Бир дискли сошникдан (44- е расм) дон уругларини ишлов берилган ва ишлов берилмаган ангизли жойларга экишда фойдаланилади. Сферик диск тупрокни юмшатиб, уруг учун жой тайѐрлайди. Сошник сферик диск 6 ва кувур 2 дан иборат. Кувур дискка канча якин урнатилса, уруглар шунча кам сочилиб, энсиз каторга аник тукилади. Бир дискли сошник кушдисклига нисбатан ерга чукуррок ботади, усимлик колдикларини туликрок кесади, натижада ѐпишиб колган нам тупрокдан узи тозаланади. Бундай дискни каттик тупрокли, усимлик колдикларига бой булган ва нам ерларда ишлатилиши максадга мувофикдир. Аммо бундай сошник уругларни нисбатан бир хил чукурликда кумиб кета олмайди. +ўшдискли сошникдан дон уругини экишда фойдаланилади. Дисклар сеялка юриш томонига бир-бирига 10° бурчак остида урнатилган булади. Дисклар бир-бирига горизонтал диаметрдан бирмунча пастрок, аммо дала юзасидан юкорирок жойда туташтирилган булади. Акс холда, дисклар туташган жойда, уларнинг орасига тупрок сикилиб колиши мумкин. 45-расм. +ўшдискли сошник параметрларини аниқлаш Иш жараѐнида, дисклар айланаѐтиб, тупрок ва усимлик колдикларини кесади, понага ухшаб уларни икки четга суради ва арикча тайѐрлайди. Дисксимон сошниклар омоч тишисимон сошникга нисбатан мураккаброк ва судрашга каршилиги купрокдир. Шунга карамай, улар серкесак, усимлик колдиклари куп булган ерларда коникарли даражада ишлайди. Нам тупрок ѐпишган булса, айланиш жараѐнида улардан тозаланиб туради. Тор каторли дон сеялкаларига урнатилган кушдискли сошникнинг дисклари бир-бирига каттарок (18°) бурчак остида урнатилган булиб улар юкорирокда туташади. Натижада хар бир диск узи арикча очади, арикчалар уртасида тупрок дунгчаси хосил булади. уруглар хар бир арикчага алохида йул билан келиб тушади. Дисксимон сошниклардаги уругни экиш чукурлиги, уларни ерга босиб турадиган жиловлардаги пружинанинг сикилишини узгартириш хисобига созланади. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling