Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Сегмент-бармоқли аппарат турлари
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
Сегмент-бармоқли аппарат турлари. Сегмент-бармоқли ўриш
аппаратлари қуйидаги геометрик ва кинеметик параметрлар билан тавсифланади: сегментлар оралиғи-t, бармоқлар оралиғи-t 0 , сегментнинг қатнаш йўли S (сегментнинг силжиш йўли). Ушбу кўрсаткичларига боғланган ҳолда сегменти бир қатнашда бир жойдаги экиннни ўрадиган баланд ўрадиган аппаратнинг тавсифи қуйидагича (67-расм, а): t t 0 S. /алла, техник экинлар ва ўтларни ўрадиган машина ѐки ўргичларда S 76,2 мм; маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа йўғон пояли экинларни ўрадиган ўргичлар учун S 90 мм. 114 Сегменти бир қатнашда икки жойдаги экинни ўрадиган баланд ўрадиган аппарат тавсифи қуйидагича: 2t 2t 0 S, бу ерда: S 152,4 мм ѐки 101,6 мм. Баланд ўрадиган ўриш аппаратининг тузилиши сода, кам қувват сарфлайдиган, ишлашга чидамли, аммо ўриш баландлиги ката бўлгани учун поянинг кўп қисми пастда қолади. Бундай аппарат билан озуқабоп ўтларни ўриш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун ҳам баланд ўрадиган аппаратлар дон экинларини ўришда ишлатиладиган ўргичларга ўрнатилади. Паст ўрадиган аппаратларнинг тавсифи қуйидагича (67-расм,б): t 2t 0 S, бу ерда: S 76,2 мм ѐки 101,6 мм. Ўрилмасдан қоладиган анғиз қисмининг баландлигини камайтириш мақсадида озуқабоп экинларни йиғиб олишга мўлжалланган ўриш машиналрига (косилкалар) паст ўрадиган аппаратлар ўрнатилади. Ўртача баландликда ўрадиган ўриш аппарати кам тарқалган бўлиб, унинг тавсифи қуйидагича (67-расм, в): t kt 0 S, бу ерда: S 76,2 мм ѐки 101,6 мм; k- пропорционаллик коэффициенти, 1,2 k 1,4. 67-расм. Сегмент-бармоқли ўриш аппаратининг турлари. Ўриш аппаратини ростлаш. Ўсимлик поясини кам қувват сарфлаб сифатли кесиш ўриш аппарати тегишли равишда ростланади. Сегментнинг 25-30 мкм қалинликдаги тиғнинг кесишини яхшилаш учун 19 0 -25 0 бурчак остида чархланади. Ўсимлик поясининг сегмент ва бармоқлар орасидан сиирпаниб чиқиб кетишининг олдини олиш учун сегмент тирларида кертиклар ҳосил қилинади. Ўсимлик пояси сегмент ва бармоқ тиғлари орасида чайналиб қолмасдан яхши қирқилишиучун улар орасидаги тирқиш 0,5-1 мм дан ошмаслиги керак. Тирқишнинг керакли ҳолатга келтириш учун қисгичнинг вазияти ўзгартирилади. Шу мақсадда болға билан қисгичлар ортига қуйиладиган қисбороналар сони ўзгартирилади. Синган сегментларни алмаштирганда шатун узунлигини ўзгартириб ростланади. Шундан сўнг пичоқнинг четки қўзғалмас нуқтадаги вазиятида сегментлар ва бармоқларнинг симметрия ўқлари бир-бирининг устига тушиши керак. Ўриш аппаратини 115 керакли ўриш баландлигига ўрнатиш учун ўргич корпусини дала юзасига нисбатан зарур баландликда ўрнатилади. Бу иш гидроцилиндр, мувозанатловчи пружина ва айнан дала юзида сипаниб, унга мосланиб юрувчи таянч бошмоғидан иборат бўлган созловчи механизм орқали амалга оширилади. 120- 240 мм оралиқдаги ўриш баландлигига экиннинг бўйи ва дала рельефига нисбатан ўргич корпусидаги товоннинг баландлигини ўзгартириш орқали эришилади. Ўриш аппарати ўргич кенглиги бўйлаб бир хил баландликда ўришини таъминлаш учун унинг корпуси ер юзасига параллел ҳолда сирпаниб кўчадиган қилиб ўрнатилади. Бунга эса мувозанатловчи пружинанинг таранглигини тегишлича ўзгартириш билан эришилади. Ўргич товонининг ерга босими 250-300 Н. дан ошмаслиги керак. Нам ва тошлоқ далаларда ўргичнинг дала рельефига мослашиши қийинлашади, чунки таянч бошмоқлари тупроққа ботиб ѐки тошлар устига кўтарилиб қолиши мумкин. Бу ҳолда бошмоқлар олинади ѐки корпус тубига тираб қўйилади, ўриш баландлиги эса гидроцилиндр ѐрдамида бошқарилади. Ўриш аппаратининг юритиш механизми иш жараѐнида сегментнинг илгариланма-қайтма ҳаракатини амалга оширади. Шу мақсада, фазовий кривошип-шатунли, баъзан ясси механизмлар ишлатилади. Аксиал ва деаксиал кривошип-шатунли механизм вал, кривошип шатунлардан ташкил топган. Аксиал механизмда пичоқ ва кривошип вали О ерга нисбатан бир хил h с баландликда ўрнатилади. Дала шароитида ишлаѐтганда кривошип кесакларига тегмаслиги учун ерга нибатан транспорт тирқиши h са ҳам транспорт тирқишидан ката, яъни h са h та бўлади. Дезаксиал механизмда О нуқтаси С га нисбатан h д баландликка (дезаксиалга) ўрнатилади. Бу механизмда h тд ва h сд бир-биридан кам фарқ қилади. Дезаксиал механизмда вал О шатун АВ ни пичоқлар дастаси билан бирлаштирадиган В нуқтасига нисбатан ѐн томонга сурилганлиги сабабли шатун катта узунликда бўлиши керак. Бу ҳолат машинани қўпол қилиб қўяди. Шунинг учун ўрилмаган буғдой пояларини шикастланборонаслик мақсадида комбайнларда обкашли кривошип-шатунли механизм тшлатилади. У шатуннинг сегментга берадиган илгариланма-қайтма ҳаракатини обкаш ва звено орқали ўзгартиради. Юритиш механизмининг у ѐки бу туридан фойдаланиш ўргичнинг тузилиши ва узатмани қулайроқ жойлаштиришга боғлиқ. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling