Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
-маъруза Картошка йиғиштириш машиналари
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Картошкани йигиштириш машинасининг турлари ва умумий тузилиши
15-маъруза
Картошка йиғиштириш машиналари. 1.Тугунаклардан кесак ва тошларни ажратадиган мосламалар. 2.Картошка ковлагичнинг ишчи кисмлари. 3.Элагич ва кепчигичнинг улчамларини аниклаш. 4.Картошкани йигиштириш машинасининг турлари ва умумий тузилиши. 1.Картошкани йигиштириш машинасининг турлари ва умумий тузилиши Республикамизда картошка хосилини йигиштиришда махаллий шароитга мосланган технологиядан фойдаланилади, унда, асосан, оддий ковлагич ѐки комбайн ишлатилади. Улардан кенг таркалганлари — ковлаб-иргиткич ва ковлаб-элагичдир. Ковлаб-иргиткич (77- расм) нинг тиши 1 картошка тупини тагидан киркиб, тугунакларни кисман юкорига кутаради. Айланаѐтган ротор 2 нинг бармоклари тупрокка ботиб харакатланади. Тиш тупрокни юмшатиб кутараѐтганда унинг орасидан утаѐтган бармоклар тугунакларни четга, яъни ѐн томонга иритиб юборади ва картошкалар ер юзасига ѐйилади, 133 ишчилар уларни кулда териб олишади. Бу усулда йигиштирилган хосилнинг карийб 20% гача булган кисми тупрок орасида колиб кетиши мумкин. Ковлаб-иргиткич намлиги юкори ва майда тошлари купрок булган тупрок шароитида ишлатилади. Ковлаб-элагичлар (78- расм) картошканинг тупини тагидан ковлаб, тугунакларни тупрок билан биргаликда ажратувчи (сепарация-ловчи) кисмларга узатади. У ерда тупрок майдала-ниб, картошкадан ажратилади. Замонавий машиналарда ажратувчи кисмларининг икки тури мавжуд. Бири чивикли элеваторлар, иккинчиси тебранувчи кепчигичлардир. Ковлаб-элагич элеваторининг чивиклари 2 орасидан ѐки галвирсимон кепчигич тешикларидан тупрок ерга тукилса, йирик тошкесаклар аралаш тугунаклар ва картошка палаги машина оркасидан ерга сочилиб тушади. Кейинчалик, картошка кулда териб олинади. Огир тупрок шароитида картошкани етарли даражада тозалаш максадида ковлаб-элагичларга иккита ѐки учта кепчигич урнатилади. Тозалаш столлари 3 билан жихозланган прицеп 4 уланган ковлаб-элагич (79- расм) картошкани лемехи 1 билан ковлаб, кепчигич 2 ларга узатади. Кепчигичларда кисман тозаланган картошка, прицеп 4 устидаги транспортѐр столи 3 га сунгги марта тозаланиш учун тушади. Транспортѐр столининг икки томонида утирган ишчилар картошкани териб, махсус идишга солишади, тош- кесаклар эса йул-йулакай тукилиб колаверади. 134 Бу усул билан уруглик учун етиштирилган картошкани йигиштириш максадга мувофикдир. Ковлаб-уюмлагич бир неча катордан ковлаб олинган тугунакларни туплаб, бир каторга уюмлаб тукиб кетади. Бу комбайн (80- расм) энг мукаммал машиналардан хисобланиб, картошка хосилини йигиштириб олишда кул мехнатини кам сарфлаш имконини беради. Комбайн хосилни ковлаб олади, тупрок ва тошлардан тозалайди, палагини ажратади ва тугунакларни бункерга туплайди. Комбайн устида 4 – 6 ишчи учун уриндиклар урнатилган булиб, у ерда утирган кишилар тозалаш столидан утаѐтган тугунакларни саралаб, тош колдикларидан тозалайдилар. Оддий ковлагичга нисбатан мехнат сарфи 3...4 марта кам. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling