Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Download 0.96 Mb.
|
Чигирткалар - кулланма
Думли темирчак (Tettigonia caudata Charp.)
Думли темирчак эркакларининг танаси 22-27 миллиметр бўлса, урғочи-ларининг узунлиги тухум қўйгичсиз 26-29 миллиметрга етади. Уларнинг тана-си кўкимтир - яшил тусда, орқа оёқларининг юқори қисми эса сариқ рангда бўлиб, олдинги жуфт қанотлари жигар рангда учрайди. Олдинги қанотлари одатда, сакровчи орқа оёқларидан бироз узунроқ бўлади. Урғочилари эса бақувват ва анча мураккаб тузилишга эга. Тухумлардан личинкалар асосан апрел ойида чиқа бошлайди. Айрим ҳолатларда ўсимликлар қолдиқлари қалин бўлган жойларда личинкаларнинг тухумдан чиқиш муддати чўзилади. Бунинг асосий сабабларидан бири ўтлар қалин бўлганлигидан қуёш тафти бироз кечроқ етиб, ривожланиш муддати бироз чўзилади. Думли темирчакларнинг кичик ёшдаги личинкалари одатда тўда ҳолида учраб, ёши ортган сари алоҳида - алоҳида ҳаёт кечиради. Айниқса темирчакларнинг кичик ёшдагилари баҳорнинг иссиқ кунларида жуда тез ривожланади. Ҳашаротнинг личинкалари беш маротаба пўст ташлаб вояга етади. Май, июн ойларига келиб темирчаклар қанот ёза бошлайди. Қанот ёзгандан кейин учинчи ва тўртинчи кунлардан бошлаб товуш чиқариб чириллай бошлайди. Бу эса уларнинг жинсий вояга етганлигидан далолат беради. Кечга томон темирчакларнинг фаоллиги ортиб боради. Темирчакларнинг ёппасига жуфтлашиши 3-7 кундан кейин бошланиб, урчиш вақти кечанинг биринчи ярмига тўғри келади. Бу даврда урғочилари тухум қўйиш органи ёрдамида тупроқнинг устки қатламида тухум қўяди. Улар ҳар бир тухум учун алоҳида чукур қазийди. Битта урғочи темирчак юзтагача тухум қўйиши мумкин. Бу турдаги ҳашаротнинг личинкалари ва етук зотлари маданий ҳамда ёввойи ўсимликларнинг барглари, гуллари ва мевалари билан озиқланади. Шунингдек темирчаклар ҳар хил ҳашаротларнинг тана суюқлиги билан ҳам озиқланади. Бундай темирчаклар Республикамизнинг тоғ олди ҳудудларида кенг тарқалган бўлиб, хусусан боғларда, мева-сабзавот ва полиз экинларида кўплаб учрайди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Паркент туманларида эса доривор ўсимликлар хусусан, ялпиз, жағ-жағ, отқулоқ каби ўсимликлар ҳамда лолақизғалдоқлар билан озиқланади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling