Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси зарарли чигирткаларининг турлари ва тарқалган майдонлари
Download 0.96 Mb.
|
Чигирткалар - кулланма
Ўзбекистон Республикаси зарарли чигирткаларининг турлари ва тарқалган майдонлари.
Чигирткалар (Acrididae) Чигирткапар, темирчаклар, чирилдоқлар ва бузоқбош чигирткалар ер юзида кенг тарқалган ҳашаротлар ҳисобланади. Уларнинг куррамизда 20000 дан ортиқ турлари мавжуд, жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларида 800 дан ортиқ ҳашарот турлари учрайди. Чигирткалар турлар сони жиҳатидан энг катта гуруҳни ташкил этади. Бу оиланинг вакиллари эшитиш органининг мавжудлиги ва товуш чиқаришга эга эканлиги билан ажралиб туради. Чигирткалар орқа оёқлари ёрдамида товуш чиқара олади. Асл чигирткалар оиласининг бир неча вакиллари хавфли зараркунандалар қаторига киради ва улар орасида тўда ҳосил қилувчи ва тўда ҳосил қилмайдиган зарарли чигирткалар кенг тарқалган. Тўда ҳосил қилувчи чигирткаларнинг уч тури: осиё, марокаш ва италия ёки воҳа чигирткаси яшаш тарзи, озиқланиши ва тарқалган майдони билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Чигирткалар ўсимликхўр ҳашарот ҳисобланади. Табиатда бир дона чигиртка танасининг катта кичиклигига қараб бир кунда 90 мг дан 280 мг гача ўсимлик массаси билан озиқланади. Чўл зоналарида бундай кўрсатгич албатта ўсимлик қатламига сезиларли таъсир кўрсатади. Тўғриқа-нотлилар, айниқса чигирткалар тарқалган ҳудудларда улар ўсимликларнинг 30% ини, ёппасига кўпайган пайтлари эса батомам еб яксон қилади. Маълумки зарарли чигирткалар қадим-қадимдан инсоният ҳаётида энг катта офат келтирувчи зараркунанда ҳисобланган. Чигирткаларнинг зарари ҳақида эрамиздан олдин Мисрда Фиравнлар даврида папирус қоғозларида ёзиб қолдирилган. Хусусан Осиё, аниқроғи Урта Осиё ҳудудларида зарарли чигирткаларнинг кўпайиши сабабли айрим туркий миллатлар ўзлари яшаб турган жойларини тарк этиб бошқа ерларга кўчиб юришларига ҳам сабаб бўлган. Ҳозирги Узбекистон ҳудудларида осиё, марокаш, воҳа, турон, отбосар чигирткалари қадим қадимдан кўплаб қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирган. Собиқ Совет даврида зарарли чигирткаларга қарши кураш яширинча олиб борилар, матбуотда бу ҳакда маълумот бериш мумкин эмас эди. Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларида қишлоқ хўжалик экин майдонлари сезиларли даражада қисқарди. Биргина Қорақалпоғистонда 200.000гектар майдон ўз измидан чиқиб кетди. Охир оқибатда зарарли чигирткаларнинг айрим турларига мансуб бўлган италия чигирткаси учун ўта қулай шароит яратилаётган бўлса, иккинчи томондан Орол денгизининг қуриши оқибатида тўрт миллион гектар майдон чўлга айланди. Илгарилари у ерларни сувга чидамли ўсимликлар турлари қамраб олган бўлса, ҳозир эса акси, сувга чидамсиз бошокдош бўзли ўсимликлар флораси майдони кенгайиб, бу турдаги ўсимликлар билан озиқланадиган чигиртка турларининг йил сайин эгаллаган майдони кенгайиб бормоқда. Дунёда энг катта кўллардан бири бўлган Орол денгизи бўйида, Амударёнинг Орол денгизига қуйилиш жойида (дельта) қадим-қадимдан осиё чигирткасининг тарихий ўчоқлари мавжуд бўлган. XX асрнинг бошларида ҳам Орол бўйи ҳудудларида неча юзлаб ноёб ҳайвонот оламини учратиш мумкин эди. 1949 йил Орол бўйида охирги Туркистон йўлбарси тутилиб Ленинград шаҳридаги зоология музейига такдим этилган. БМТ маълумотига кўра Орол денгизининг сатҳи 29 метрга камайиб Орол денгизининг умумий ҳажми 5,8 маротабага қисқариб денгизга қуйилаётган сув миқдори 1б64 дан 80 куб километргача қисқарган. 1970 йилгача Орол бўйида 400 дан ортиқ жонзотлар, мингдан ортиқ ўсимлик турлари, Орол денгизи бўйидаги кўлларда 25 турга мансуб балиқлар, 282 турдаги қушлар мавжуд бўлиб, умумий Орол бўйи ҳудудида учрайдиган жонзотларнинг 35 фоизини қушлар ташкил этар эди. Ҳозирги кунга келиб, Орол денгизининг кескин қуриб кетиши ва Орол денгизи бўйида 50 дан ортиқ кўлларнинг қуриши миллионлаб гектар майдонда тўқай, чакалакзорларнинг йўқ бўлиб кетиши сабабли юқорида келтирилган жонзотларнинг сони 70 фоизга камайди. Илгари Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг кўллар макони деб аталар эди. У даврда ҳар йили 200 минг центнер балиқ, бир миллиондан ортиқ қимматбаҳо ондатра териси овланар эди. Собиқ Совет даврида Ўрта Осиё Республикаларида қишлоқ хўжалик экин майдонининг кенгайиб кўр кўрона фойдаланилиши сабабли ҳозирги кунда Орол денгизи муаммоси дунё бўйича (Амазонка дарё бўйи чангалзорларининг қуритилишидан сўнг) иккинчи оламшумул фожиалар рўйхатидан жой олди. Инсоннинг табиатга кўр-кўрона аралашуви оқибатида она заминга, табиатга жуда катта мисли кўрилмаган фожиаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмокда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида 150 дан ортиқ чигиртка турлари мавжуд, шулардан айримларигина қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтиради. Бу зарарли турларга осиё, воҳа, турон, марокаш, отбосар чигирткалари киради. 2 расм. Чигирткаларнинг ривожланиш цикли - CIRAD-PRIFAS, 1993 Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling