Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Download 0.96 Mb.
|
Чигирткалар - кулланма
Марокаш чигирткаси (Dociostaurus maroccanus Thunb.)
Марокаш чигирткасининг номи Марокаш давлатининг номи билан аталиб Атлас тоғларида илк бор тур сифатида аниқланган, ваҳоланки Марокаш чигирткасининг энг кўп тарқалган майдонлари Марказий Осиёда (Туркма-нистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон) ва қисман жанубий Қозоғис-тонда кенг тарқалган. Марокаш чигирткасининг Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида тарихий ўчоқлари мавжуд. 1-Тиёншон тоғининг шимолий ғарбий қисми (Келес массиви) ҳозирги Жанубий Қозоғистон ҳудуди, 2 - тарихий ўчоғи Узбекистоннинг қоқ марказида жойлашган, Туркистон тизмасидан шимолрокда (Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятларида), 3 - тарихий ўчоқ Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган бўлиб, Зарафшон ва Х,исор тоғ тизмаларига тўғри келади. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳудудларидан то Афғонистондаги Хдшдуқуш тоғ бағригача бўлган майдонни қамраб олган, Тожикистонда эса Кофирнигон, Вахш ва Панж дарёларининг оралиғидаги водийда жойлашган. Марокаш чигирткаси Шимолий Африкадан то шарқий Туркистонгача (ХХР) тарқалган бўлиб, аксарият тоғ олди ҳудудларидаги ярим чўлларда учрайди. Уларнинг хуш кўриб озиқланадиган ўсимликлари аксарият ғаллагуллилар, дуккаклилар, айниқса эфемер ўсимликлар, лолақизғалдоқлар ва бутгуллилар бўлиб хисобланади. Бундай ўсимликлар одатда кам шўрланган ерларда, тоғ бағридан тоғ олдига бошловчи яйловларда учрайди. Марокаш чигирткасининг бошқа зарарли чигирткалардан фарқи тухум кўзачаларини ҳайдалмаган ерларга, қаттиқ дўнгликларга қўяди. Марокаш чигирткаси асосан тоғ олдига туташ қўриқ далаларда бир йиллик ўт ўсимликлар, хусусан илоқлар ва қўнғирбошлилар ўсадиган яйловларда кенг тарқалган. Аксарият марокаш чигирткаси кейинчалик ўз кўзачаларини ҳам қўнғирбошли-илоқли ассоциациялар тарқалган жойларга қўяди. Марокаш чигирткаси Ўзбекистон шароитида денгиз сатҳидан 800-1100 м баландликгача бўлган майдонларда учрайди. Ўзбекистон ҳудудида 1950 йилгача марокаш чигирткасининг мавжуд бўлган ўчоқлари Ёзёвон, Далверзин чўлларини ўзлаштириш жараёнида батамом йўқ бўлиб кетди. Марокаш чигирткаси ривожланиши учун воҳа, турон чигирткаларидан фарқли ўлароқ маълум бир табиий шароит мавжуд бўлиши лозим. Воҳа турон чигирткалари ариқ бўйи, мозор, коллектор, илгари ҳайдалган ерларда, дала четларига тухум қўйиб кетса, марокаш чигирткаси эса жой танлайди. Қишлоқ хўжалик экинларига, жумладан айрим йиллари ғўзага энг кўп хавф солувчи зараркунанда бўлиб (5 расм), қанот ҳосил қилгандан сўнг минглаб, айрим йилларда миллионлаб галалари (тўдалари) қишлоқ хўжалик экинларига учиб ўтиб, ўсимлик билан озиқланади. 5 расм. Марокаш чигирткаси (Dociostaurus maroccanus Thunb.,) - S. Krull Марокаш чигирткаси Республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятининг шимоли - ғарбида жойлашган ярим чўл ва тоғ бағридаги яйловларда кенг тарқалган, эрта баҳордан ёз ойининг ўрталаригача чорва моллари озуқаси бўлмиш яйлов ўсимликларига катта зарар келтиради. Айрим йилларда қанот ҳосил қилган чигиртка тўдалари қишлоқ хўжалик экинларига, хусусан ғўзага катта талофат келтиради. 1983-1984 йиллари Республикамиз бўйича марокаш чигирткаси қарийиб бир миллион гектар майдонда тарқалган, шу жумладан бир неча минг гектардаги ғўза кўчатларига ҳам қирон келтирган эди. Биргина Қашқадарё вилоятида қанот ҳосил қилган марокаш чигирткасининг беҳисоб тўдалари 20 минг гектар майдондаги ғўза далаларига учиб ўтганлиги кузатилган. Бундай ҳодиса Республикамиз ҳудудларида 1980 йилдан 2008 йилгача ўн икки бор қайд этилган бўлиб, бунинг асосий сабабларидан бири чўл ва ярим чўлларнинг ўзлаштирилиши натижасида маданий экин майдонларининг марокаш чигирт-касининг қадимдан кўпайиши ва тарқалиш ўчоқларига яқинлашганлиги бўлса, иккинчидан уларга қарши кураш чораларини ўз вақтида олиб борил-маслигидадир. Бутун ер шарида ҳам марокаш чигирткаси кенг тарқалган бўлиб, Европада Ўртаер денгизи бўйи-Испаниядан, Африкада эса Марокаш давлатидан бошлаб Туркия, Эрон, Ироқ, Кавказгача ва Марказаий Осиёдан то Хитой Халк Республикаси (Шарқий Туркистон) ярим чўлларигача бўлган 10.000 км' майдондаги ярим чўл ва тоғ бағри ( соз тупроқ эфемерли даштлар) яйловларни камраб олган. Марказий Осиёда марокаш чигирткасининг қадимий ўчоқлари мавжуд бўлиб, Туркманистон Республикасининг жанубида, ғарбий Тожикистон ва Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида, ҳар йили яйлов экинларига катта зарар келтиради. Қозоғистоннинг жанубида жойлашган Келес массивида марокаш чигирткасининг доимий ривожланиш ўчоқлари Узбекистон учун ҳар доим хавф солиб келмоқца. Етук ёшдаги марокаш чигирткасининг ранги сарғиш-кулранг, елкаси ўрта қисмидан қисилган, елкасида Х-симон жигарранг белгиси бўлиб, ёнбошларида қора доғлари бор. Уст қанотлари ва қанотлари қоринча учидан анчагина чиқиб туради. Сакровчи оёқ сонларида учта қора доғлари бор, болдирлари қизил. Урғочиси 30—42 мм, эркаги 25—35 мм. Кўзачаларини куеш яхши тушадиган, сув йиғилиб қолмайдиган ўта қаттиқ дўнгликларга қўяди, ҳеч вақт ўзлаштирилган майин ва юмшок тупрокди ерларга, нам ва кўп йиллик экинлар тагига тухум қўймайди. Республикамизда марокаш чигирткасининг тухум кўйиш даври жанубий вилоятларда май ойининг охиридан июл ойининг бошларигача давом этади. Тухум қўйиш вақти эрталаб соат 7 дан 10 гача давом этади ва ундан сўнг яна урчиш давом этади. Соат 12 ларда чигиртка галалари экишгарга ёпирилиб тўхтовсиз озикданади ва кечкурун яна олдинги тухум кўйган жойларига учиб келишади. Бу ҳолат 10 кундан 25 кунгача давом этиб, ҳар бир урғочи чигиртка 2—3 та кўзачани тупроқ остига жойлашга улгиради (6 расм). Чигирткаларнинг эркаклари урғочиларига нисбатан 5—7 кун олдин ўла бошлайди ва июлнинг ўрталарида батамом қирилиб бўлади. Марокаш чигирткасининг 1м2 га қўйган тухуми 10 тадан 100 тагача бўлиши мумкин, лекин айрим йиллари (1982—1983) 1000 тагача тухум қўйганлиги кузатилган. Тухум кўзачаси бир хонали, ўта мустаҳкам, девори лой сувоқли, уч қисми (чигирткаларга хос) қопқоқча билан беркитилган. Тухум кўзачаларининг узунлиги 24—50 мм, йўғонлиги 4—6 мм. Кўзачанинг пастки қисмида 18—42 тухум тўрт қатор бўлиб тўлдирилган бўлади. Марокаш чигирткасининг кўзачадаги тухум сони ва унинг катта-кичиклиги об-ҳавонинг кандай келипш ва яйловлардаги ўсимликларнинг микдорига боғлиқ ҳолда ҳар йили бир хил бўлавермайди. Ута қурғоқчилик йиллари марокаш чигирткасининг тухумдан чиқиб то табиий нобуд бўлиш муддати қисқариб, унинг танаси ва тухум кўзачалари қисқариб кетади. Бундай ҳолат Республикамиз бўйича 1986 йилда кузатилган эди. Чигиртка личинкаларининг тухумдан чиқиш даври жанубий вилоятларда (Сурхондарё ва 6 расм. Чигирткаларнинг тухум қўйиш жараёни - A. Latchininsky Қашқадарё) апрел ойининг бошларига тўғри келади. Бу ҳолат ернинг тузилишига, ҳаво иссиқ ёки салқин келишига хамда ёғингарчиликка ҳам боғлик ҳолда фарқпаниши мумкин. Жанубий вилоятларнинг чўл зоналарида тоғ олди зоналарига нисбатан 8—10 кун эртароқ кўзачадан чиқса, жанубий Қозоғистоннинг Келес массивида бу фарқ 15—18 кунни ташкил этади. Марказий Осиёда хусусан Туркманистоннинг тоғ олди худудларида Ўзбекистонга нисбатан анча олдин, яъни март ойининг ўрталаридан бошлаб тухумдан чиқа бошлайди. Марокаш чигирткасининг тухумдан чиқиш даври охирги 25 йил ичида йил сайин эрта кузатилмоқда. 1982-86 йилларда Сурхандарё, Қашқадарё вилоятларида ҳашаротларнинг тухумдан чиқиши апрел ойининг 10-18 кунларига тўғри келган бўлса, ҳозирги кунда 20-25 кун барвақг тухумдан чиқмокда. 2003 йилда Қашқадарё вилоятида марокаш чигирткасининг 1-ёшдаги личинкаларини 5-9 мартда ҳам учратиш мумкин бўлди. Кўзачадан личинкаларнинг ер сатҳига чиқипш ернинг юза ьдисмидаги ҳарорат +10 - 12°С га етганда бошланади ва 40 дақиқа ичида ҳамма личинкалар тухумлардан чиқади. Қуёш нури таъсирида личинкалар оқ рангдан қора рангга ўтиб, майин майсалар билан озиқлана бошлайди ва кичик тўдалар-ўчокдар ҳосил қилишади. Марокаш чигирткасининг кундалик ҳаёти бошқа турларга ўхшаш, яъни об-ҳаво таъсирига, шамол кучли ёки кучсиз бўлиши, намлик ортиб боришига жуда ҳам боғлиқ. Кичик тўда ҳосил қилган марокаш чигирткасининг личинкалари ўсимликнинг устки қисмида ҳамда ерда тунайди, куёш чиқиши билан ўсимликларнинг учида танасини қуёш нурига қаратиб олади. 20-30 дақиқадан сўнг ернинг устки қатламида, иложи борича куёш нури яхши қиздирадиган очиқ ерга ва тошларга чирмашиб, яна 1—2 соат исинишади. Ернинг устки қисми +20°С, ҳаво ҳарорати +30°С бўлганда ҳаракатга тушиб, атрофидаги ўсимликлар билан озиқпана бошлайди (7 –расм). 7 расм. Чигирткаларнинг тўпланиши - Ғ. Gopporov Бундай ҳаракат ҳаво ҳарорати 41°С дан ошганда вақтинча тўхтайди, бу орада улар яна ўсимликлар тепасида тўпланиб ёки тупроқ ковакларига кириб иссикдан ўзларини асрайди ва бироз салқин тушиши билан, соат 5—6 ларда озиқпана бопшашади. Ҳарорат 25—30°С бўлганда улар яна кечки уйқуга тайёрланади. Ҳаво булут бўлиб, ёғингарчилик кутилганда куни билан тўда-тўда бўлиб ўсимликлар орасига кириб олишади. Бундай кунларда улар озиқланмайди. Юқорида айтиб ўтилган ҳолатларни билиш уларга қарпш кураш чораларини ўтказиш вақгини аникдашда жуда муҳим. Марокаш чигирткасининг личинкалари йирик тўдалар ҳосил қилгандан сўнг бир кунда 500 метрдан 5 км гача бўлган майдонда узун тасма ҳосил қилиб, ўсимликларнинг сони ва қалинлигига қараб ҳаракатга тушади. Бундай тасмаларнинг узунлиги айрим йиллари 15—20 км. ни ташкил этиши мумкин (мисол учун 1982, 1984, 2006 йилларда Сурхондарёда, 1983—84, 1992, 1995-2006, 2007 йиллари Қашқадарё ва Самарқандда, 1982 ва 1999 йил Келес массивида). Тухумдан чиққандан қанот ҳосил қилгунча бўлган личинкалик даврида уларнинг тарқалиш майдонлари 20 дан 100 мартагача ортади. Қанот ҳосил қилгандан сўнг эса шамол ёрдамида 1 кунда 25-30 км. гача учиб тарқалиши мумкин. 8 расм. Чигирткаларнинг тарқалиши - A. Latchininsky Чигиртка личинкалик даврида кураш олиб борилмаса, қанот ҳосил қилган тўдаларига қарши курашиш қийинлашади, личинкалар беш ёшни ўтиб вояга етади. Тухумдан чиқиб қанот ҳосил қилгунча 25 кун ўтса, айрим йиллари баҳор салқин келиши ва ёғингарчилик кўп бўлиши уларнинг ривожланиш муддатини 8—10 кунга чўзади. Чигиртка қанот ҳосил қилгандан табиий нобуд бўлгунча 30, айрим йиллари эса 60 кун ўтади. Умумий ҳаёт даври (тухумдан чиқиб ўлгунча) одатда 45—60 кунни ташкил этади, лекин баъзи йиллари 80 кунгача ҳам яшаганлиги кузатилган. Уларнинг бундай узоқ давр ҳаёт кечириши Республикамизда 1912, 1924, 1936, 1944, 1958, 1970, 1982, 1983, 1992, 1999, 2005 -2007 йиллари қайд этилган. Ўта қурғоқчилик йиллари чигиртка танасининг ҳажми жуда кичиклашиб кетиши ва ўт-ўлан камлигидан бир-бирига ҳужум қилиш (каннибализм) ҳолатлари учрайди. Бундай йиллардан сўнг чигирткалар сони кескин камайиб, олдинги ҳолатига қайтиш учун 2-3 йил керак бўлади. 1986 йил ўта қурғоқчилик оқибатида Қашқадарё вилоятида марокаш чигирткасининг умри (постэмбриональ) бор йўғи 40 кунни ташкил этган эди. Марокаш чигирткасининг кўп сонда ва кенг майдонларда тарқалиши Марказий Осиё ва Афғонистонда ҳар 10-12 йилда кузатилади. Қўшни давлатларда марокаш чигирткасининг тарқалиши Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling