Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Марокаш чигирткасининг Тожикистон


Download 0.96 Mb.
bet7/24
Sana25.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1398005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
Чигирткалар - кулланма

Марокаш чигирткасининг Тожикистон Республикасида тарқалган майдони
Маълумки Тожикистон давлатининг 90 фоиз майдони тоғлардан иборат бўлиб умумий майдони 143,1 минг кв. км ни ташкил этади. Марокаш чигирт-каси Тожикистон ҳудудларида доимий ўчоқлари бор давлатлар қаторига кира-ди. Марокаш чигирткаси шимолда, Сўғд вилоятида жойлашган Қурама тоғ тизмаси бўйларида, Далварзин чўли, собиқ СССР даврида Голодный Степь деб юритиладиган ҳозирда эса Сирдарё ва Жиззах вилояти ҳудудларида жойлашган яйловларгача бўлган майдонда кенг тарқалган. Сўғд вилоятининг жанубий қисми Туркистон ва Қурама тизмалари оралиғидаги тоғ олди, кичик дарёлар бўйида, хусусан Ширинсой бўйида Зафаробод, Матчойи ва Бобожонғофур туманларининг тоғ олди ярим чўлларида ҳам кенг тарқалган. Бунга сабаб шуки 1960 йилларгача марокаш чигирткасининг энг катта тарихий ўчоқларидан бири бўлмиш Зомин ўчоғи 100 дан 95 фоизга қисқариб кетган бўлса ҳам ҳозирги кунга келиб Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида жойлашган Зомин, Янгиобод, Сирдарё вилоятининг Ховос, Тошкент вилоятининг Бекобод туманлари оралиғидаги чегара ҳудудларда қаровсиз бетараф (нейтральная зона) майдонларда марокаш чигирткасига қарши кураш олиб борилмаётганлиги сабабли ҳашарот қулай об-ҳаво келган йиллари ёппасига чегара билмай учиб юрмокда. Бундай ҳолат айниқса 2006-2008 йиллари кузатилди. Тожикистон давлатининг Сўғд вилоятидаги бир неча тоғ тизмалари бўйида хусусан: Мўғил тоғи, Олтинтопган тоғи, Қорамозор тоғлари бўйида, Тошкент вилоятининг Бекобод, Пскент, Оҳангарон туманларига туташ ҳудудларда марокаш чигирткасининг тарқалиши йил сайин ортиб бормокда. Сўғд вилоятининг Олтинтопган тоғи ва Қушқудуқ тепаликлари атрофида 2002-2007 йилларда яшил темирчакларнинг ёппасига кўпайганлиги ҳам кузатилди. Айниқса 2002 йилда июль ойининг охирида ғалла ўрилиб бўлингандан сўнг яшил темирчаклар бир неча ўн километргача учиб юрдилар.
Тожикистон давлатининг жанубий вилояти бўлмиш Хатлон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош Боботоғ тизмаси ва Ақтау тизмаси оралиғидаги водийда жойлашган Кофирнигон дарёси атрофида марокаш чигирткасшшнг қадимий ўчоқлари мавжуд. Хатлон вилоятининг тоғ олди ҳудудларида, хусусан Туюнтау тизмасидан Вахш дарёси оралиғидаги Бешкент водийсида, Афғонистонда жойлашган Амбаргоҳ тизмасидан Тожикистоннинг Тереклитау ва Жилантау оралиғидаги тоғ олди ҳудудларда денгиз сатҳидан 800-1200 м баландликлардаги яйловларда кенг тарқалган. Айрим йиллари Ҳазратишох тизмаси бўйларида ҳам кескин кўпаяди. Марокаш чигирткаси тарқалган тоғ олди тизмалар асосан Олой тоғининг бошланиши ҳисобланиб иқлим жиҳатдан ҳашарот учун ўта қулай бўлганлиги, баҳор ойида бошқа ҳудудларга нисбатан ёғингарчилик 100 мм ошмаслиги сабабли марокаш чигирткасининг тарқалган майдони 200 минг гектарни ташкил этади. Марокаш чигирткасининг тухумдан чиқиш даври жанубда шимолга нисбатан 8-10 кун эртароқ бошланади. 2008 йил Марказий Осиё давлатлари қаторида Тожикистонда хам март ойида ҳароратнинг кескин кўтарилиб (+31° С) бир ой мобайнида ёғингарчилик кузатилмаганлиги сабабли марокаш чигирткаси 3-8 март кунлари ёппасига тухумдан чиқиб Хатлон вилоятининг Рудакий, Шахринав, Хисор туман-ларининг яйлов ҳудудларида кенг майдонда тарқалиб кетди. 2008 йилда марокаш чигирткасининг ёппасига кўпайиши нафақат Тожикистон ҳудудларида кузатилиб қолмай қўшни давлатлар хусусан Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон, Афғонистон, Жанубий Қозоғистон ва Қирғизистонларда ҳам кузатилди. Тожикистон ҳудудларида марокаш чигирткасининг ёппасига тарқалиб кетишига қурғоқчилик сабабли ўг-ўланларнинг, бир йиллик ўсимликларнинг (эфемер) қуриб қолиши сабабли ҳашаротлар намликка интилиб кенг майдонда тарқалиб кетди. Бундай ҳолатни биз 1981-1983 йилларда кузатган эдик.
2008 йилда қарийб 200 минг гектардан ортиқ майдонда марокаш чигирткаси тарқалиб кетиши оқибатида ҳашарот қишлоқ хўжалик экинларига ҳам зарар келтирди. Тожикжстон ҳукуматига БМТ томонидан ёрдам кўрса-тилди. Марокаш чигирткаси Хатлон вилоятининг Балджувон, Бахтарсой, Вахш, Восей туманларининг тоғ олди ҳудудларидан шамол ёрдамида 10-18 май кунлари қишлоқ хўжалик экин майдонларига учиб ўтганлиги кузатилди.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling