Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Қир чигирткаси ёки турон пруси
Download 0.96 Mb.
|
Чигирткалар - кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Катта саксовул букур чигирткаси (Dericorus albidula Aud-Serv.)
Қир чигирткаси ёки турон пруси (Calliptamus turanicus Tarb.)
Бу турдаги чигиртка асосан Ўзбекистоннинг тоғ олди текисликларида, тоғ олди худудларида ва икки тоғ орлиғидаги кенг водийларда, хусусан Каржантау-Пском, Чотқол - Қурама, Нурота-Актов, Туркистон-Зарафшон, Ҳисор ва Боботоғ оралиғида кўп тарқалган. Қир адирларда, буғдой, арпа, сули, тариқ ва бошқа экинларга, қанот ёзган даврида ғўза майдонларга ҳам зарар келтириши мумкин. Қанот ҳосил қилган даврида, марокаш чигирткаси каби, гала-гала бўлиб, узок масофаларга уча олади. Етук формаси воҳа чигирткасига ўхшаш, лекин йирикрок (эркаги 25-30 мм, урғочиси 40-50 мм). Туси кулранг, орқа сонлари ички томондан хира кулранг ёки сариқ, болдирлари ташқи томондан сариқ, ички томондан тўқ сариқ( Юрасм). Кўзачаси, тухуми ва личинкалари воҳа чигирткаларидан ранги ва катталиги жиҳатидан озгина фарқ қилиши мумкин. Личинкаларнинг тухумдан чиқиш вақти марокаш чигирткасига нисбатан 10-15 кун кейинроқ бошланади, 30-40 кун ўтгач уруғланиш, 25-30 кундан сўнг тухум қўйиш бошланади. Тухум қўйиш муддати июн ойининг охиридан июл ойининг сўнгигача кузатилади. Табиий нобуд бўлиш даври августдан оьстябр ойигача давом этади. Қир ёки турон чигирткаларнинг якка ва тўда турларининг оралиғидаги тур деса ҳам бўлади. Турон чигирткасига оид (биология, экология) маълумотлар жуда кам. Фақатгина Зимин (1934) ва П.А. Лер (1962) ўз асарларида қисқагина маълумот бериб ўтганлар. 10 расм. Қир чигирткаси ёки турон пруси (Calliptamus turanicus Tarb.) - Ғ. Gopporov Катта саксовул букур чигирткаси (Dericorus albidula Aud-Serv.) Бу турдаги чигирткалар озиқланиши чегараланган турга киради, яъни (олигофаг) бир оилага мансуб бўлган ўсимлик билан озиқланади. Катта саксовул букур чигирткаси асосан йирик бутасимон ўсимликлар билан озикданади, шунинг учун ҳам унинг номи саксовул чигирткаси деб аталади. Ўзбекистон ҳудудларида энг кўп тарқалган майдон Қашқадарё, Бухоро, Қорақалпоғистоннинг йирик бутасимон ўсимликлар ўсадиган чўлларида кенг тарқалган. Катта саксовул букур чигирткаси кўпайган йиллари асосан саксовул дарахтининг яшил новдаларига катта зарар келтиради. Республикамизда саксовул чигирткасининг йирик бутасимон ўсимликлар ўсадиган чўлларда, хусусан, 1983 йилда Қашқадарёнинг Муборак ва Нишон туманида 1969, 1987, 2002, 2005, 2006, 2008 йилларда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида, 2003-2008 йилларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа, Тўрткўл туманларида ёппасига кўпайгани қайд этилган. Саксовул чигирткаси қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирмайди, сабаби йирик бутасимон ўсимликлардан бошқа ўсимликлар билан озиқланмайди. Охирги 10 йил ичида саксовул чигирткасининг ёппасига кўпайиши йирик бутасимон ўсимликлар ўсадиган чўлларда тез-тез кузатилмокда. Бунга асосий сабаб собиқ Совет даврида Ўзбекистонда аҳоли яшайдиган жойлар фақатгина 20% газлаштирилган, газ етиб бормаган жойларда саксовулзорлар туб-тубидан кесилар эди. Ҳозирги кунда саксовулларга катта эътибор берилиб, ҳукумат томонидан қўриқланади. Саксовул чигирткаси Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида апрел ойининг II - декадасида тухумдан чиқса, Қорақалпоғистон чўл ҳудудларида апрел ойининг охирларида кўзачалардан личинкалари чиқа бошлайди. Тухумдан чиқиш даври асосан қуёш ботиш арафасида бошланиб, тухумдан чиқиш муддати бир ҳафтагача давом этади. Аммо кўзачадан ҳамма личинкалар бир вақтда чиқа бошлайди. Тухумдан чиқиб пўст ташлагандан сўнг бута шохларига чиқиб олиб беш маротаба пўст ташлаб бута шохларида урчий бошлайди. Личинкалик даври 45-50 кун давом этади. Қанот чиқариш даври жанубий вилоятларда июн ойининг бошларида кечса Қорақалпоғистонда июн ойининг охирига тўғри келади, урчиб бўлгандан сўнг кўзачаларни тақир қаттиқ ерга қўяди. Тухум қўйиш даври август ойигача давом этади. 1984 йил Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида бизлар қўйган тажриба шуни кўрсатдики саксовул чигирткасини қишлоқ хўжалик экинлари экилган майдонга олиб ўтганимизда улар бир неча кун ҳеч нарса билан ©зиқланишмади ва тезроқ чўл томонга ўтишга ҳаракат қилишди. 2006-2007 йилларда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл, Элликқалъа туманларида саксовул чигирткасига қарши 2000 гектар майдонда кимёвий кураш чораларини олиб боришга тўғри келди. Уларнинг сони 1 м2100 дан ортиқ эди. Катта саксовул чигирткаси қурғоқчилик йиллари эрта баҳорда ҳарорат кескин исиб кетиши сабабли тухум кўзачаларидан чиқиши анча барвақт бошланиб айрим йилларда апрел ойининг бошлариданоқ кузатиш мумкин. Бундай ҳолат 2008 йилда Қашқадарё вилоятида кузатилиб, май ойининг иккинчи декадаси бошларида ёппасига қанот чиқазди ва тарқалган майдони 10 минг гектарни ташкил қилди. Катта саксовул чигиртка галалари асосан Нишон ва Муборак туманлари ҳудудларида жойлашган саксовулзорларга катта зарар келтирди. Уларнинг сони бир туп саксовул дарахтида 150-300 тани ташкил этди. 11 расм. Катта саксовул букур чигирткаси, Қашқадарё 2006 - A. Latchininsky 12 расм. Катта саксовул букур чигирткаси, Қашқадарё 2008 - F. Gopporov Ваҳоланки катта саксовул чигирткаси бошқа турдаги қишлоқ хўжалик экинлари билан озикданмаса ҳам, бутасимон ўсимликлар, хусусан саксовул ва юлғунга жуда катта зарар келтириши оқибатида шамол ёрдамида қумларнинг қишлок хўжалик экинларига кўчиб ўтипшга олиб келади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling