Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Темирчаклар (Tettigonidae)


Download 0.96 Mb.
bet12/24
Sana25.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1398005
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
Чигирткалар - кулланма

Темирчаклар (Tettigonidae)
Маълумки кейинги йилларга келиб республикамизнинг тоғ олди ҳудудлари қир, адирлар ҳамда экин майдонлари атрофларида, сув ҳавзалари, ариқ, канал бўйларида тўғри қанотли ҳашаротлар туркумига кирувчи темирчакларнинг кўпайиб зарар етказиш хавфи жиддий тус олмокда.
1990 йиллардан бошлаб темирчаклар муаммоси айниқса Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар етказиш хавфини вужудга келтирди. Бугунги кунга келиб темирчакларнинг қишлоқ хўжалик экинларига туташ бўлган қаровсиз ерларда, канал бўйлари, зовурлар, партов ерларда, боғ-сабзавот экинлари четларида зарар етказиш хавфининг ортиб бориши кузатилмокда. Бунинг асосий сабабларидан бири ғалла майдонлари кенгайганлиги ва мева-сабзавот
хўжаликларининг ерлари фермерларга бўлиб берилиши туфайли ўтказиладиган қарши кураш тадбирларининг кескин камайишидир. Айниқса, Тошкент вилоя-тида темирчакларнинг нафақат ёппасига кўпайиши, ҳатто ёз ойларида уларнинг минглаб етук зотлари Тошкент шаҳригача учиб келиши кузатилмокда. Бундай ҳолатлар айниқса 1993, 1998, 2002, 2004 ва 2006 йилларда қайд этилди.
Темирчаклар - ўсимликхўр ва аралаш озиқланувчи ҳашаротлар хисоб-ланади. Узбекистон ҳудудида уларнинг 50 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб шулардан асосан 4-5 тури экинларга зарар келтиради. Айрим турлари ўтлоқларда ўсимликлар билан озиқланса бошқалари маданий ўсимликларни ва дарахт баргларини еб зарар келтиради. Темирчаклар Бойсун, Боботоғ, Ҳисор тоғ бағирларидаги пичанзорларда, нам бор жойларда, сув ҳавзалари, канал-коллектор, ариқ бўйларида, бутазорларда ва ўтлоқларда ҳам кўплаб учрайди. Табиий ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик экинларига кўп зарар келтирувчи турлардан бири бу думли темирчақдир. Ушбу турдаги темирчаклар Тошкент вилоятининг тоғ олди ҳудудларида ҳам кенг тарқалган. Булардан ташқари Янгийўл, Чиноз, Пскент, Қибрай туманларининг боғдорчиликга ихтисослашган хўжаликларида, мева сабзавот ва полиз экинзорларида ҳам учрайди. Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида доривор ўсимликлар хусусан, ялпиз, жағ-жағ, отқулоқ каби ўсимликлар, ҳамда лолақизғалдоқ билан озиқланади, боғ ва полиз экинларига ҳам сезиларли зарар келтиради. Темирчаклар Тошкент вилояти билан чегарадош жанубий Қозоғистон вилоятида ҳам жуда кенг тарқалган. Айрим йиллари Қозоғистон Республикаси жанубий Қозоғистон вилоятидан (1993-1996 й) ёппасига, шамол ёрдамида аҳоли яшаш жойларига ҳам учиб ўтиш ҳолатлари қайд этилди. Одатда, улар ғалласимонларнинг баргига, майсасига ва ҳатто донига ҳам зарар келтирса, ғўза, каноп ўсимликларининг гулига кўпроқ шикаст етказади. Республикамизнинг жанубий вилоятларида темирчаклар тухумларидан асосан март ойининг охири апрел ойининг бошларида чиқа бошлайди. Ҳар йили об-ҳавонинг турлича келиши ҳамда ўсимлик қолдиқлари қалин бўлганлиги сабабли личинкаларнинг пайдо бўлиши Тошкент вилоя-тининг Бўстонлиқ, Паркент, Қибрай туманларида бироз орқага сурилади. Ёввойи ўсимликларнинг қалин ва зич бўлган жойларида қуёш нури ўсимлик катламларига бироз кечроқ етиб бориши сабабли темирчакларнинг ривожла-ниши бирмунча кечроқ давом этади. Биринчи ёшдаги личинкалар, одатда тўда ҳолатида учраб, кейинчалик улар тарқоқ ҳолда ҳаёт кечиради. Темирчаклар одатда май ойининг охирлари - июн ойининг бошларида қанот чиқаради, қанот ёзгандан сўнг тунда фаоллиги ортади ва 5-10 кун ўтгач урчий бошлайди. Улар ҳар бир тухум учун алоҳида чуқур қазийди. Битта урғочи темирчак 100 дан ортиқ тухум қўяди.
Темирчаклар личинкалари об-ҳавога боғлиқ ҳолда апрел ойида тухумдан чиқа бошлайди. Личинкалик даври 40-50 кун давом этади. Бу давр ичида личинкалар 5-6 маротаба пўст ташлаб етук зотга ўтади. Дастлаб темир-чакларнинг кичик ёшдаги личинкалари бир жойда тўпланиб ҳаёт кечириб, ёши катталашган сари секин-аста экинзорларга ўта бошлайди. Личинкаларнинг ёши улғайган сари уларнинг эгаллаган майдонлари ҳам кенгайиб боради. Шу сабабли зарарли темирчаклар катта ёшга ўтмасдан кураш чораларини олиб бориш зарур. Биринчи ва иккинчи ёшдаги личинкалар асосан ўсимликларнинг ёш, майин юмшоқ қисмлари билан озиқланади, катта ёшдаги личинкалар ва етук зот темирчаклар эса турли ҳашаротлар хусусан ўргимчаклар, каналар ҳамда ўсимликларнинг мева ва уруғлари билан озиқланади. Аксарият темирчаклар июн ойининг иккинчи ярмидан то август ойигача тухум қўя бошлайди. Август ойида айрим турдаги темирчаклар эса ҳаёт фаолиятини якунлаб нобуд бўла бошлайди. Тупрокдаги тухумлари эса диапаузага кетади. Йил давомида темирчаклар бир марта авлод беради.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling