Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Чекиш ҳақида
Маълумки, бугунги кунда иш жойида 
чекиш муаммоси энг муҳим саналади. 
Шунинг учун ҳам раҳбарлар чекувчи-
ларга махсус жойлар яратиб бердилар. 


94
Лекин барибир шу ҳолатда ҳам чекиш кўп 
одамларнинг оғриқли нуқталигича қолмоқда. 
Агар сиз ёнингиздагиларни тугун ичида қолиши-
ни истамасангиз, бу қоидаларни эслаб қолинг.
Агар сиз чекувчи бўлсангиз...
Сиз оддийгина қоидага амал қилган ҳолда, сиз-
нинг ёнингизда бир донагина чекмайдиган одам 
бўлса ҳам чекманг. Агар бу ерда кулдон бўлса 
ҳам, бу ўз-ўзидан чекиш мумкин, дегани эмас.
Агар офис ёки бошқа жойда кулдон бўлмаса, 
демак, бу ерда чекиш мумкин эмас.
Одамлар билан ресторанга борганда, жудаям 
чеккингиз келса, биринчи овқат тортилишидан 
аввал чекишингиз мумкин (ўтирганлардан рухсат 
сўраб, рози бўлишган тақдирдагина). Агар яна 
чекишни истаб қолсангиз, унда охирги овқатлар 
тортилиб бўлиб, дастурхон йиғиштирилгунча ку-
тиб туринг.
Агар сиз чекмасангиз, сизнинг баъзи ҳуқуқла-
рингиз борлигини билиб қўйинг.
Агар чекувчи хушмуомалалик билан тамаки 
тутуни халақит бермайдими, деб сўраса, сиз: 
«Сўраганингиз учун раҳмат. Агар чекмасангиз 
сиздан миннатдор бўлардим», деб жавоб беринг.
Агар сиз бирор йиғилишни олиб бораётганин-
гизда, чекувчилар чекиш учун рухсат сўрашса, 
сиз: «Агар истасангиз танаффус қиламиз», деб 
жавоб беринг.
Агар сиз билан ўтирган одам чекиш учун сиз-
дан рухсат сўрамасдан чекишни бошласа, одоб 
доирасида ундан: «Чекмасангиз бўлмайдими?», 


95
деб сўрашингиз мумкин. Чекувчи сизнинг гапин-
гизни инобатга олмаса, сиз ўзингизга ўтириш 
учун бошқа жой топинг.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling