Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Илтимоснома
Ўзида илтимосномани акс эттирган мактублар 
жуда кўпчиликни ташкил қилгани каби уларнинг 
мазмуни ҳам турлича.
Биз маслаҳат мазмунида, оғиримизни енгил 
қилишни истаб, ёрдам сўраб мактуб битамиз. 
Биз таниш-нотанишларга, катта-кичикларга бу 
тарзда мурожаат этар эканмиз, ҳар сафар хат 
мазмунига кўра турли усул билан ёзилади. Илти-
моснома доимо қандайдир мақсадга қаратилган 
бўлгани каби талабгор шахс эмас, балки талаб 
қилинувчи шахснинг исми аниқ кўрсатилиши 
шарт. Бундай номалар қанчалик аниқ битилса, 
талаб шунчалик тез ва осон амалга ошади. Илти-
мосноманинг ҳар бир сатрида илтимос мазмуни 
ва унинг маъноси аниқ очиб берилиши шарт.
Дўстлар, яқинлар ўртасида илтимоснома мак-
туби бошқачароқ тартибда битилади, бу ерда 
«Дўстлик масофа билмас энг олий туйғу» деган-
ларидек у ҳар қандай расмиятчиликдан холи бўл-


65
гани ҳолда тўғридан-тўғри мақсадга қаратилган 
бўлади. Лекин, албатта, яқин дўстингизга муро-
жаат қилишингизга қарамай, ўзингиз учун муҳим 
аҳамиятни кашф қилувчи ишингизнинг мақсади-
ни кўрсатиб ўтишингиз даркор.
Лекин бегоналарга, биздан юқори шахсларга 
илтимоснома битилганда, жуда эҳтиёт бўлган 
ҳолда ҳар бир жумлага аҳамият бериб ёзилади.
Агар илтимос қилувчи аввал ҳам шу хизмат-
лардан фойдаланган бўлса, албатта, ўша аввалги 
хизмати тўғрисида ҳам тўхталиб, ташаккур бил-
дириб, иккинчи бор мурожаат қилишдан мақса-
ди нималигини ҳам кўрсатиб ўтади.
Мурожаатнома ва имзо
Мурожаатнома мактубини ёзишдан аввал 
«Мурожаатнома» деган сарлавҳа қўйиш шарт.
Мурожаатнома хати ёзаётганда, албатта, биз-
га хат битишдаги мақсадимизнинг қай даражада 
рўёбга чиқиши, ўзга инсонлардан, баъзида од-
дийгина ҳолатлардан умидвор бўлганимиз ҳолда 
битамиз.
Лекин ҳар доим ҳам биз мурожаат қилаётган 
инсонга мактубимизнинг рўёбга чиқиши боғ-
лиқ бўлмаса-да, баъзан тушунмовчилик бизнинг 
ишимиз амалга ошиши учун тўсқинлик қилади.
Бундай ҳолатда ақлни ишлатиб, диққат билан 
биз нимани хоҳлаётганимизни ёки (қодирлиги-
мизни) шундай тушунтира олишимиз керакки, у 
ҳар қандай мақтанчоқлик ва ўз кучига ортиқча 
баҳо беришдан холи бўлсин. 


66
Содда, оддий, лекин ҳеч қандай баландпарвоз 
сўзларсиз ишонарли, таъсирли мурожаат қилиш-
ни билиш керак.
Мурожаатнома матнини тузар эканмиз, биз-
нинг ўйимиз, фикримизнинг акси шу илтимосно-
мада акс этганини унутмаганимиз ҳолда сатрлар-
ни аниқ, лўнда қилиб ифодалашга, дилингиздаги 
барча сўзларни баён қилишга эришинг.
Лекин доимо илтимосингизда биринчи ўрин-
ни ростгўйлик эгаллашига, ёлғон маълумотлар-
дан қочишга интилинг, баъзида ёлғон иш бери-
шига қарамасдан, ёлғоннинг умри доимо қисқа 
бўлади.
Илтимосномани қабул қилиб олган шахслар 
илтимосларнинг тез кунда рўёбга чиқишига ёр-
дам беришлари лозим. Илтимос қилувчи инсон 
хат жавобини хат битаётган дақиқаларидан бош-
лабоқ дақиқа, соатларни кутиб, жавоб келишини 
интизорлик билан кутаётганликларини ҳеч қачон 
унутмаслик лозим.
Мактуб жавоби қониқарли, қониқарсиз бўли-
шидан қатъи назар жавоб самимий, тушунарли 
оҳангда бўлиши лозим.
Агар илтимосни бажариш мумкин бўлмаса, 
бунинг сабабларини кўрсатиб, узрингизни бил-
диринг, бу билан сиз бошқаларнинг олдидаги 
масъ улиятингизни бажарган бўласиз.
Агар илтимоснома хоҳишини бажариш имкони-
яти бўлса, жуда яхши, бу хушхабарни ҳам ўта са-
мимий оҳангда, хурсандлик билан етказиш лозим.


67

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling