88
Журъатли бўлинг.
Биринчи бўлиб «салом» беринг.
Одамларни қизиқтира олинг.
Улар сизнинг
суҳбатингиздан роҳатлансин.
Янги ғоя ва таклифларингизни яшириб ўтирманг.
Инсонлар қандай бўлса, шундайлигича қабул
қилинг.
Ушбу сизга жуда кичик бўлиб кўринаётган де-
талларга аҳамият беринг, ана шунда ҳаётда ҳам,
суҳбатда ҳам кўп нарсага эришасиз.
Суҳбат мавзусини ўзгартириш
Суҳбат давомида сизга ёқинқира-
маган ва сиз яхши тушунмаган мавзу-
лардан гап очилса, ўзингизни қандай
тутишни биласизми? Аввало, ҳафсалан-
гиз пир бўлгани ёки бунинг сизга қизиқ
эмаслигини имоишорангизда сездириб
қўйманг.
Усталик билан суҳбат мавзусини ўзгартиринг.
Масалан, «Сиз бу ҳақида кўп
нарса билсангиз
керак...» дея бошқа мавзуни бошлаб беринг.
Агар кетиш учун сабаб ахтараётган бўлсан-
гиз, «Суҳбатимизни тугатгим йўғу,
аммо мен
боришим лозим бўлган жой бор», «Қизиқарли
ва ажойиб суҳбатингиздан
воз кечгим келма-
япти, аммо...» тарзида вазиятдан чиқиб кетсан-
гиз бўлади. Аммо сиз шундай йўл
тутингки, бу
бошқаларнинг иззат-нафсига тегмасин, диллари
хира бўлмасин.