91
зим. Жамоада ҳам иш, ҳам инсоний му-
носабатларда ўзаро ёрдам муҳимдир.
Ишга оид суҳбатларда овозни баландлатмас-
лик, жаҳлга
берилмаслик керакки, бу нарсалар
низо пайдо қилади. Телефонда баланд овоз би-
лан узоқ гаплашмаслик керак, агар бу нарса иш
юзасидан шарт бўлса, яхшиси бошқа телефонда
гаплашган маъқул ёки айтадиган гапингизни хат
қилиб факс орқали жўнатиш мумкин.
Умуман олганда, жамоадаги аъло муҳит, хо-
димлар орасидаги яхши муносабатлар, жамоани
ҳар жиҳатдан мустаҳкам қилади. Бу нарса ўз-
ўзидан ишнинг унумли бўлишига ёрдам беради.
Меҳмонни қандай кутиб оламиз
Ишхонангизга меҳмон таклиф қилсангиз,
қуйи даги қонун-қоидаларга амал қилинг. Меҳ-
монни кутиб олувчи кишига меҳмон келиши ке-
рак бўлган вақтни хабар қилиб қўйишингиз ке-
рак. Унинг исмини айтиш эсингиздан чиқмасин.
Масалан: «Эрталаб соат 9 да фалончини кута-
ман. Марҳамат қилиб, у келиши билан менга ха-
бар қилсангиз, уни кутиб олишга чиқаман», деб
айтиб қўйинг.
Ҳар бир келган меҳмоннинг исми,
фамилия-
си ёзилган биркани костюмига тақиб қўйинг.
Компанияда ишлаётган ҳар бир ишчи меҳмонга
дуч келиб қолган тақдирда унга қийналмасдан
фамилиясини айтиб мурожаат қилади. Бу қу-
лайлиги билан ҳаммага ёқади. Меҳмонларни
92
қабул қиладиган жойда учрашишга ҳаракат қи-
линг. Агар бундай имконият бўлмаса, офисин-
гиздаги хонангизга
олиб боришни хизматчидан
илтимос қилинг. Агар хизматчи меҳмонингизни
офисингизга бошлаб кирса,
сиз стулдан туриб,
унга пешвоз чиққан ҳолда кутиб олинг. У билан
саломлашиб бўлганингиздан кейин уни ўтириш-
га таклиф қилинг. Меҳмонингизга чой ёки қаҳва
таклиф қилинг.
Агар сиз меҳмонингизнинг 5 хил туйғусига
бирдай таъсир ўтказа олсангиз, бу ерга келгани-
дан мамнун эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: