96
Агар доим кечикиб юрадиган ҳамкорга учраб
қолсангиз, иккита оддий нарсага эътибор беринг:
Биринчиси – унга кечикаётганини айтинг. Ик-
кинчиси – вақтни ҳақиқий учрашув бошланиши-
дан 15 дақиқа аввал белгиланг.
Агар ишдан чалғитишса
Ишдаги доимий «гап сотиш»лар
ишлаб чиқаришни пасайтиради. Бун-
дай беҳуда вақт ўтказишни бартараф
этишнинг бир неча усуллари бор.
Энг оддийси хона эшигини ёпиб қўйиш ва
ишлаш кайфиятида эканлигингизни билдириш.
Агар сиз эшиги очиқ хонада ўтирсангиз ёки
алоҳида хонангиз бўлмаса, ўз жойингизни ўзгар-
тиришингиз керак. Масалан, эшикка қараб ўтир-
сангиз, ўтаётган одамлар кўринмайдиган жойга
столингизни олиб ўтинг.
Агар бирор ходим сизнинг олдингизга кириб,
ҳафта охирида ҳал қилиниши керак бўлган иш
ҳақида сизга хабар берса, унга миннатдорчилик
билдиринг.
Агар сиз менежер бўлсангиз, «очиқ эшиклар»
услубини қўллаб кўринг. Бунинг учун эрталаб ва
кундузи 1 соат ажратинг.
Ходимларингизга мана шу вақтда
сизнинг
олдингизга кириб, бирор савол ёки
ишларини
сиз билан муҳокама қилишлари
мумкинлигини
айтинг. Бунинг учун ҳар бир кишига 10 дақиқа
ажратинг. Агар бу иш кўпроқ вақт олса, алоҳида
учрашув вақтини белгиланг.