Ишнинг мақсади: Бош мия стволи, катта ярим шарлар, пўстлоқ, пўстлоқ ости ядроси ва лимбик тизимнинг анатомик тузилиши билан танишиш. Ишнинг режаси
-расм. Орқа миянинг умумий тузилиш схемаси
Download 1.33 Mb.
|
1 2
Bog'liq4 amaliy-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16-расм. Орқа миянинг орқа шохлари. Чапда – териники, ўнгда мушакларники (М.М.Крупена ва Г.Г.Воккен, 1963).
1 5-расм. Орқа миянинг умумий тузилиш схемаси
Орқа мия бутун узунаси бўйлаб, икки эгат ёрдамида иккита симметрик яримга бўлинган. Олдинги томондаги эгат олдинги ўрта тирқиш деб аталади, орқа томондагисини эса орқа ўрта эгат дейилади. Булардан ташқари орқа миянинг ён сиртларида яна икки жуфт орқа ва олдинги латерал эгатлар бўлади. Орқа миянинг марказий қисми кул ранг модда билан банд эканлигини, перифериясида эса оқ модда жойлашганлиги кўндаланг кесигидан кўриниб турибди (15-расм). Кул ранг модда “Ҳ” ҳарфи ёки капалак шакли кўринишида бўлади. Кул ранг моддани туртиб чиққан жойлари шохлар деб аталади. Олдинги шохлар кенгайган, айниқса орқа миянинг кўкрак ва бел-думғаза қисмларида, орқа шохлар ўткирлашган бўлади. Оддинги ва орқа шохлар орасида 8-чи бўйин сегментидан бошланиб то 2–3 бел сегментларигача ён шохлар ҳам бўлади. Кул ранг модданинг ўртасида бутун орқа мия бўйлаб орқа ёки марказий канал ўтади. Кулранг модда асосан асаб ҳужайралари таналарининг тўплами бўлади. Орқа миянинг асаб ҳужайралари қаторига қуйидаги нейронлар киради: а) Кул ранг моддани олдинги ва ён шохларидаги мотонейронлар (уларнинг аксонлари орқа миянинг олдинги илдизларини ташкил қилади); б) орқа миянинг икки ярмини кўндаланг алоқалар ёрдамида боғлаб турувчи олдинги шохлар нейронлари; 16-расм. Орқа миянинг орқа шохлари. Чапда – териники, ўнгда мушакларники (М.М.Крупена ва Г.Г.Воккен, 1963). 17-расм. Орқа миянинг пўстлоғи. Умуртқа канали орқа тарафдан очилган (М.М.Крупена ва Г.Г.Воккен, 1963). в) орқа мия сегментлари орасида юқоридан пастга тушувчи алоқаларни таъминловчи нейронлар; г) орқа миянинг турли хужайра ва толаларини бир бири билан боғловчи орқа шохларда жойлашган ассотсиатив сезувчи нейронлар. Орқа миянинг оқ моддаси нейронлари миелинсиз ва миелинли ўсимталар йиғиндисидан иборат. Орқа миядан чиқувчи олдинги ва орқа илдизлар оқ моддани орқа (дорсал), ён (латерал) ва олдинги (вентрал) устунларга (тизимчаларга) ажратиб қўяди. Оқ моддани устунлари таркибида орқа миянинг юқорига чиқувчи ва пастга тушувчи ўтказувчи йўллари ўтади. Юқорига чиқувчи йўллар орқали ретцепторлардан келган ахборот марказий асаб тизимларининг юқоридаги қисмларига етиб келади (мия стволидаги марказларга, миячага, катта ярим шарларга). Пастга тушувчи йўллар орқали орқа мия юқорисида жойлашган эфферент марказларининг импулсларини қабул қилиб ишловчи аъзоларга етказиб беради. Юқорига чиқувчи ва пастга тушувчи йўллар ёрдамида орқа мия ўзининг ўтказиш вазифасини бажаради ва бош мияни периферия билан алоқасини таъминлайди. Орқа миянинг иккинчи —жуда муҳим фаолияти бу унинг рефлектор фаолиятидир. Орқа мияда соматик (ҳаракат) рефлекслар: букиш, ёйиш, пай ва товон рефлексларини марказлари жойлашган. Улардан ташқари орқа мия марказлари орқали бир қатор вегетатив рефлекслар: нафас олиш, томирларни торайтириш ва кенгайтириш, тер ажратиш, таносил ва бошқа рефлекслар амалга ошади. Орқа мия марказлари орқа миянинг турли қисмларидаги сегментларда жойлашган бўлса ҳам улар орасидаги сегментлараро алоқалар орқа миянинг бир бутунлигини таъмин этади.. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling