Ищзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти


Download 0.52 Mb.
bet9/27
Sana19.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1602707
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
iqtisodiy nazariya

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Икгисодий усиш , моддий неъматларнинг усиши, ялпи миллий махсулот, икгисодий усиш, макроиктисодий усиш, икгисодда усиш хажми, кулами, суръати экстенсив усиш, иатенсив усши, усиш самарадорлига иктисодий усиш даврийлиги, икгисодий усиш ва унинг фазалари.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Бозор иытисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари нималардан иборат?

  2. Классик ва хозирги замон бозор иытисодиётининг умумий томонларини ва фарыларини тушунтириб беринг.

  3. Бозор иытисодиётининг афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?

  4. Бозор тушунчасининг таoрифини беринг ва унинг асосий вазифаларини кщрсатинг.

  5. Бозорни туркумлашда ыандай мезонлар асос ыилиб олинади? Уларни санаб кщрсатинг.

  6. Етуклик даражасига ыараб бозорнинг ыандай турлари ажратилади?

  7. Иытисодиёт тушунчаси ва унинг бош масаласи нима?

  8. Эътиёж нима? Унинг ыандай турларини биласиз?

  9. Иытисодий ресурс тушунчасига ва унинг турларига таoриф беринг.

МАВЗУ: МИЛЛИЙ БОЙЛИК ВА ИКТИСОДИЙ ПОТЕНЦИАЛ

РЕЖА


1. Миллий бойлик ва унинг таркиби.
2. Миллий бойлик харакати.
3. Жамиятнинг иктисодий потенциали ва унинг унсурлари.
АДАБИЕТЛАР
1. И.А.Каримов. Узбекистон XXI аср бусагасида. Т. 1999 и.
2. И.А.Каримов. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. Т.1995
3. М.Расулов. Бозор иктисодиети асослари. Т. 1999 и.
4. К.Ю. Умаров ва б. Иктисодиет назарияси. Т. 1998 и.
5. А.Улмасов. Иктисодиет асослари. Т. 1997 и.
6. А.Улмасов, М.Шарифхужаев. Иктисодиет назарияси. Т. 1995 и.
Биз утган маърузалардан билдикки, кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш натижасида юз берадиган иктисодий усиш жамиятнинг ва шу жамиятда яшаетган ахолининг бойиб боришини билдиради. Демак, кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришнинг натижалари факатгина жорий эхтиежларни кондирибгина колмасдан, балки яратилган неъматларнинг бир кисми жамланган бойликка айлантириш имконини беради. Бундан хулоса келиб чикадики, истеъмолдан ортикча ишлаб чикарилган неъматлар жамият бойлигига айланиб боради. Бойлик деган тушунча иктисодий назарияда ва умуман иктисодий фанларда кенг кулланилади.
Бойлик деган тушунчани биринчи марта инглиз иктисодчиси А.Смит куллаган. А.Смит яратилган махсулотларнинг жамгарилишини бойлик деб атаган ва уни ишлаб чикарувчилар мехнати яратди деб таъкидлаган. Бойлик жамият микесида яратилиши туфайли миллий бойлик тушунчаси мавжуд.
Миллий бойлик - бу миллат еки элат бойлиги эмас у жамият бойлигидир. Туб маънода инсоннинг узи хам жамият бойлиги деб хисобланади.
Миллий бойлик деб асрлар оша хамма авлодлар мехнати билан яратилган ва жамиятда жамгарилиб келинган моддий ва маънавий неъматлар авлоддан-авлодга утган табиат инъомлари тупланган билимлар, малака ва махоратлар мажмуига айтилади. Агар кискача айтадиган булсак, миллий бойлик — бу жамиятда мехнат билан яратилган ва жамгарилган мехнатларнинг йигиндисидир.
Миллий бойлик таркибини куйидаги гурухларга булиш мумкин:
1. Асосий ишлаб чикариш фондлари - мехнат воситалари бинолар, иншоотлар, ишлаб чикариш асбоб-ускуналар, машиналар ва станоклар.
2. Айланма ишлаб чикариш фондлари - хом-аше, екилги, энергия материаллардир. Турли эхтиет кисмлари тугалланмаган ишлаб чикариш.
3. Муомала фондлари - тайер махсулот, захиралари, моддиЙ резервлар, сугурта захиралари .
4. Ноишлаб чикариш фондлари " уй-жой жамоат бинолари, илмий ва укув муассасалари, касалхоналар, дам олиш уйлари, теарт ва музейлар, курортлар ва улардаги турли анжомлар.
5. Ахолининг шахсий мол-мулки - уй-жой бинолари, рузгор анжомлари, автомобиль, теле-видео ва радио аппаратлар, мебель, дача ва б.
6. Фойдаланишга жалб этилган ер-сув, урмон, ер ости ва ер усти казилма бойликлари.
7. Мамлакатдаги ахолининг туплаган ишлаб чикариш тажрибалари, билим даражалари, малакалари ва замонавий маданий бойликлар, кадимги кул езмалар, санъат асарлари, тарихий обидалари.
8. Фойдаланишдаги темир йуллар ва автомобиль йуллари ва бошкалари.
Миллий бойлик кенг маънодаги тушунча шу сабабли хам уни моддий ва номоддий, мехнат яратган ва табиат инъом этган неъматлардан иборат бойликларга булиши мумкин.
Агар моддий бойликларга юкоридагилардан жамланган машина ва механизмлар, бинолар, иншоотлар екилгилар, энергия, ер ости ва ер усти ресурсларни кабиларни киритиш мумкин булса. Номоддий бойликларга инсон кобилияти ( интеллектуал бойлик) тарихий обидалар, едгорликлар, ноеб кулезмалар, адабиет ва санъат асарлари, антиквар буюмлар ва бошкаларни киритиш мумкин. Шу ерда интеллектуал бойлик хакида алохида тухталиш мумкин. Интеллектуал бойлик - акл идрок, билим, ижодий кобилият, иш тажрибаси ва махоратдан иборат. Шуниси характерли бу сохага сарфланган харажатлар жуда тез копланади. Буни Япония, Америка, Германия, Италия, Англия, Франция каби унлаб ривожланган мамлакатлар мисолида куриш мумкин.
Миллий боЙликни узлаштириш юзасидан хар хил иктисодий муносабатлар шу жумладан мулкий муносабатлар келиб чикади.
Миллий бойлик бир катор хусусиятларга эга. Миллий бойликнинг хусусиятларидан бири унинг жамгарилиб боришидир.
Миллий бойликнинг яна бир хусусияти унинг такроран хосил булиши. У яратилади, ишлатилади ва янгидан яратилади. Бу жараен узлуксиз давом этади. Миллий бойликнинг яна бир хусусияти унинг муайян молу-мулк сифатида кишилар тассаруфида булишидир. У айрим шахе гурух еки давлат мулки булиши мумкин. Мулк ва мулкчилик булмаган жойда бойлик йук.
Яратиш билан манбаи жихатидан миллий бойлик икки кисмдан иборат булади:
1. Мехнат махсули булган миллий бойлик.
2. Табиат инъомлари булган миллий бойлик.
Табиат инъомлари уз узидан истеъмолга ярокли булмайди. Миллий бойлик ер каридаги нефть, агар у казиб олиниб кайта ишланмаса, уз узидан екилги була олмайди. Табиий бойликларни узи икки хил булади:
тикланадиган ва тикланмайдиган бойликлар. Тикланадиган бойликларга усимлик ва хайвонот дунеси бойликлари киради. Инсон мехнати иштирокида улар кайтадан хосил булади.
Ер каридаги бойликлар кайта тикланмайди, уларни кайта тиклаш хозирчалик жамият кулидан келмайди. Шу сабабли уларни авайлаб ишлатиш зарур.
Биз потенциал (имкониятдаги ) бойлик билан реал бойликни фарклай олишимиз лозим. Потенциал бойликка маълум сарфлангандагина реал амалдаги бойликка айланади.
Ер инсонга табиатга инъом этган энг катта бойликдир. У инсон учун нафакат ишлаб чикариш воситаси ва шарт -шароит, балки унинг хает кечириши учун асосий маскал хисобланади. Ер миллий бойликни мухим усули (элемент), уни бойлик таркибига кушмаслик катта хато. Ерга минглаб йиллар давомида, минглаб авлодларни тери тукилган, шу сабабли у маълум маънода мехнат меваси хамдир. Шу сабабли миллий бойлик таркибида ер алохида урин тутади.
Ижтимоий ишлаб чикариш узлуксиз харакатда булгани каби миллий бойлик харакатда булади. Бу унинг абороти яъни айланиб туришида ифодаланади. Миллий бойлик яратилади, таксимланади, истеъмол этилади ва яна янгитдан бу жараен тухтовсиз давом этади. Миллий бойликни усиши, купайиши, жамгариш конуни асосида юз беради. Бу конун объектив иктисодий конунлар гурухига киради ва унга кура яратилган ЯММ нинг бир кисми жамгаришга ажратилиши асосида миллий бойликка айланади.
Миллий бойлик унсурларининг (элементларининг) хизмат килиш муддати хам хар хил булади. Масалан, машина ун йил, темир йул, бино, иншоотлар юз йил хизмат килиши мумкин. Шу сабабли уларнинг тикланиш вакти хам хар хил булади. Колок иктисодиет шароитида бойликни харакати ишлатилиши ва урнини тулдириши билан чекланади, шу сабабли ишлаб чикариш хажми камдан кам холларда истеъмолдан ортиши мумкин. Юксак ривожланган мамлакатларда доимий усиши хосдир.
Миллий бойликнинг тикланишида аммортизация ажратмаларининг роли алохида ахамиятга эга хисобланади, бу коплаш фонди деб хам аталади. Характерли томони шундаки, иктисодий усишда амортизация ажратмалари хам иштирок этади. Миллий бойлик харакатининг характерли хусусиятларидан бири шундаки, янги , сифатли махсулотлар яратилиши билан, эскилари ишлаб чикаришдан суриб чикилади. Масалан, оддий станок урнига робот техникаси келади, оддий телевизор урнига ранглиси пайдо булади, оддий телефон урнига уяли телефонлар пайдо булади ва х.
Демак, миллий бойликнинг таркиби доимо янгиланиб боради.
Миллий бойлик кенг маънода жамиятнинг иктисодий куч- кудратини курсатади ва у иктисодий потенциалини ташкил этади.
Жамиятнинг ишлаб чикара билиш кобилияти иктисодий потенциал деб айтилади. Бу кобилият ишлаб чикариш ресурслари микдори ва сифати билан белгиланади, яратилган махсулотлар ва хизматлар микдори билан ифода этилади. Шу сабабли унинг асосий курсаткичи ЯММ хисобланади.
Иктисодий потенциал эришилган ва булгуси потенциал куринишларига эга булади.
Эришилган потенциал муайян ишлаб чикариш даражасини билдирса, булгуси потенциал ресурслардан максимал даражада фойдаланиш имкониятини курсатади. Масалан, мамлакатда 4млн.тонна пахта тайерланади, бу эришилган потенциал, аммо яна 200.000 тонна пахта йигиштириб олиш мумкин, бу булгуси потенциалдир. Демак, булгуси потенциал амалдаги эришилган потенциалдан ортик булади.
Иктисодий потенциалнинг турт хил унсури (элементи) мавжуд:
1. Мехнат потенциали;
2. Илмий потенциал;
3. Техника-технология потенциали;
4. Табиий потенциал.
1. Мехнат потенциали - жамиятдаги мехнатга лаекатли, билим ва малакага, ишлаб чикарила олиш кобилиятига эга булган кишилардир. Узбекистон Республикаси конунларига кура мехнатга ярокли булган 16 ешдан - 59 ешгача булган эркаклар ва 16 ешдан -54 ешгача булган аеллар мехнат ресурслари хисобланади. Мехнат потенциалининг микдор ва сифат курсаткичларини бир-биридан фарклаш зарур. Микдор курсаткичи мамлакатдаги ишга ярокли кишилар сони билан улчанади. Сифат жихатидан мехнат потенциали мамлакатдаги ишга ярокли ахолининг билим даражаси, касбий махорати, ишга тажрибаси билан белгиланади. Мехнат ва сифат курсаткичларини бир-биридан мутлок даражада ажратиб курсатиш мумкин эмас, улар бир-бирини тулдириб беради. Аммо юксак технологияга асосланган ишлаб чикаришда мехнат потенциалининг сифат курсаткичи бирламчи хисобланади, унга жуда катта маблаглар сарфланади, натижада иш кучида сифат узгаришлар юз беради. Шу сабабли ривожланган мамлакатларда якин келажакда ишчиларнинг аксарият кисмини олий маълумотли килиш режалари олга сурилмокда.
Бу ерда шуни хам айтиш керакки ишчиларни ва умуман мехнат потенциалини етарли даражада иш уринлари билан таъминлаш энг асосий масала хисобланади. Агар ахоли усишга нисбатан иш уринлари яратиш оркада колса мамлакатда ишсизлик юзага келади ва мехнат потенциалидан фойдаланиш коэффициенти тушиб кетади. Мехнатга ярокли ахолини 100% иш билан таъминлаш зарур деган фикр бундан мустасно, асосий максад ахолини окилона равишда иш билан банд этишдир яъни мехнат унумдорлиги ошган шароитда ишловчилар сонини купайтиришдир. Масалан, АКШ иш билан бандлик 90-97% атрофида булади. Айрим холларда мавжуд ишчи уринлари вактинча "музлатиб" куйилади.
2. Илмий потенциал — илмга, маърифат ишлари хизмат килувчи моддий ва инсоний ресурслар, фан эришган даражадир. Унинг уч унсури мавжуд:
3. Жамланган илмий маълумотлар;
4. Илм ахли;
5. Илм маърифатнинг моддий базаси:
Бу ерда моддий базага алохида тухталиб утиш зарур, сабаби илм олишга етарли бинолар, илмий кургазмали куроллар, техника воситалари, жихозлар, етарли адабиетлар яъни илмий асарлар , дарсликлар, укув кулланмалари ва б. Булмаса илмий потенциал самараси паст булади.
Самара илмий потенциалга сарфланган хар бир сумга нисбатан ишлаб чикаришда олинган натижа билан солиштирилади. Конуният шундайки, илм-маърифатга канчалик куп маблаг сарфланса, иктисодий усиш шунчалик тезлашади, натижада ЯММ купайиб миллий бойлик хажми ошиб боради.
3.Техника-технология потенциали - жамиятдаги барча машина механизмлар микдори, уларнинг таркиби, ишлаб чикариш кувватини уз ичига олади. Бу потенциал фан ютуклари накадар янги техника ва технологияда моддийлашганлигини билдиради. Техника-технология даражаси илм-фан тараккиетига бевосита боглик , бошка томондан илмий-фан ютуклари амалиетга жорий этилсагина масадга эришилади. Масалан, собик СССР да ер юзидаги барча олимларнинг 25 фоизи ишлаган, аммо бу улкан мамлакат ишлаб чикариш даражаси буйича дунеда 69 уринда , ахоли истеъмоли жихатидан 78 уринда турган.
6. Табиий потенциал - табиий ресурслар микдори ва сифати , ишлаб чикаришнинг об- хаво шароити. Табиий потенциал аввало чекланган булади, колаверса территориялар буйича нотекис жойлашган булади, Табиий потенциални ер, жумладан ярокли, ер майдони, сув захиралари,сув, урмон ва ер ости бойликлари, иклим кулайликлари ташкил этади. Улар мамлакат иктисодиётига ёрдамлашиши еки кийинчилик тугдириши мумкин. Аммо хар икки холатда хам илмий, техника ва мехнат потенциали бирлашишлари лозим. Масалан, Японияда табиий ресурслар камёблигини ва нокулай табиат шароитни юксак техника- технология потенциали ердамида бартараф этилади.
Демак, иктисодий потенциал унсурлари биргаликда амал килиб, бир-биридаги етишмовчиликларини тулдира олади. Хулоса килиш мумкинми, хозирги инсоният тажрибаси курсатганидек иктисодий потенциалнинг усишини ва самарали ишлашини таъминловчи куч бу эркин бозор механизмидир.
Узбекистон Республикаси географик жихатдан жуда кулай жойга эга, шу сабабли унинг иктисодиетини тез суръатлар билан ривожлантиришга имкон берувчи иктисодий потенциалга эга.
1. Республиканинг мехнат потенциали. Бугунги кунда ахоли сони 25 млн. кишига етди, уларнинг ярмидан купрогини 18 ешгача булган ешлар ташкил этади. Бугунги кунда мехнат потенциалини микдор ва сифат жихатидан бир-бирига мое келади деб айтиш бир мунча кийин албатта Мамлакатда ана шу номутаносибликни бартараф этиш Йулида жуда каттг ишлар амалга оширилмокда. Республика Президенти И.А. Каримовнинт "Баркамол авлод - Узбекистон тараккиетининг пойдевори" асарида "Таълим тугрисидаги конун ва "Кадрлар тайерлаш миллий дастури" нинг мохияти тула-тукис очиб берилган.Таълим тарбия сохасидаги ислохотлар уч боскични уз ичига олади.
1 - боскич - 1997 - 2001 йиллар.
2 - боскич - 2001 - 2005 йиллар.
3 - боскич - 2005 йилдан кейинги йиллар.
Бу ислохотларнинг амалга оширилиши мамлакат мехнат потенциалидг туб сифат узгаришларининг юз беришига олиб келади
Илмий потенциализмни албатта бугунги кун талаб даражасида деб айтишга хали вакт бор. Аммо бу сохага сарфланаетган харажатлар эрта-индин уз самарасини беради.
Техника-технология потенциализм эндигина, мустакилликдан суш узининг ривожланиш даврига кирди. Куллаб ички ва чет э.п инвестицияларининг жалб этилиши бу сохада катта узгаришларга олиб келишига шубха йук.
Табиий потенциал тугрисида алохида тухталиб утишк зарур.Президентимиз И.А.Каримовнинг "Узбекистон бозор муносабатларигг утишнинг узига хос йули" асарида табиий потенциалимиз тугрисида тулии маълумотлар берилган. Масалан, хозиргача республика худудида минерал хом-ашенинг 95 тури мавжудлиги аникланган. Бу минерал хом ашеларниш 700 та кони мавжуд. Марказий Осиедаги газ конденсати захираларининг 74 фоизи, нефтнинг 31 фоизи, табиий газнинг 40 фоизи, кумирнинг 55 фоизк Узбекистон улушига тугри келади, гидроэнергетика ресурсларининг 21 фоизи республика хиссасига тугри келади, 30 га якин олтин кони бор, йилига 1,5 млн тонна пахта толаси ишлаб чикилади ва х.к.
Демак, Узбекистон Республикасидаги мавжуд иктисодий потенциалдан самарали фоЙдаланилса давлатимизнинг ривожланган мамлакатлар каторидан муносиб урин олишларига хеч бир шак-шубха йук.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling