Қискача хулосалар


Download 12.87 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi12.87 Kb.
#1069981
Bog'liq
12-амалий маш


Қискача хулосалар:

Пул-кредит сиёсати асосан ишлаб чиқаришда инфляцияни ва ишсизликни камайтириш мақсадида муомаладаги пуллар миқдорини ўзгартиришга қаратилган. Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда фоиз ставкаси, мажбурий банк захиралари ва очиқ бозордаги операциялар каби воситалардан фойдаланилади.


Давлат томонидан олиб бориладиган пул-кредит сиёсати асосан монетар сиёсат бўлиб, унинг бош ғояси – иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизмнинг асосий воситаси пул, деган хулосадан иборат.
Молия бозоридаги операциялар молия муассасалари воситасида амалга оширилади. Буларга турли хил банклар, биржалар, депозитарийлар, cyғypтa компаниялари, инвестиция фондлари ва агентликлар киради. Буларнинг орасида энг асосийси банклар ҳисобланади. Банк – тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир. Республикада Марказий банк, акциядорлик-тижорат банклари, хусусий банклар ва қўшма банклар фаолият кўрсатади.
Download 12.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling