Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishga qaratilgan davlatning


Download 395.47 Kb.
bet21/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishga qaratilgan davlatning iqtisodiy siyosatini qo‘llash sohalari

-иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишга қаратилган давлатнинг иқтисодий сиѐсати –давлатнингиқтисодиѐтни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий жараѐнларга таъсир тиш мақсадида бозор иқтисодиѐтининг амал қилиши учун қулайшароитларни яратишга қаратилган мақсадли чора-тадбирлари йиғиндисидир.Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг
тадқиқот объекти бўлиб иқтисодий субъектларнинг ўзаро ҳамкорликда самарали ва барқарор фаолият юритишлари. шунингдек, иқтисодий
ривожланишга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ѐки уларнинг таъсирини камайтириш учун қулай ҳуқуқий ва ижтимоий-
иқтисодий, сиѐсий ва маданий шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган чора-тадбирлар ҳамда иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш жараѐнлари ҳисобланади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ўқув
курсининг предметини давлатнинг жамият манфаатларини кўзлаб, иқтисодиѐтга аралашуви ва уни тартибга солиши жараѐнлари ва бунда давлат билан иқтисодиѐт субъектлари ўртасида юзага келадигансиѐсий, ижтимоий- иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ташкил этади. Давлат иқтисодиѐтни тартибга солишга қаратилган сиѐсатини ҳукуматнинг иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланишини таъминлаш борасидаги қарорлари ва ҳатти-харакатларида намоѐн бўлади.Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш га қаратилган
давлатнинг иқтисодий сиѐсатини қўллаш соҳалари қуйидагилардан иборат:
1)Иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар соҳасидаги сиѐсат.Бунда иқтисодий ҳаѐтдаги давлат ва хўжалик субъектлари ҳатти-ҳаракати нормалари бўйича узоқ муддатли ижтимоий келишув тўғрисида сўз боради.
2) Иқтисодий тартиб ўрнатиш сиѐсати, яъни хусусий шахслар, фирмалар, институтлар фаолияти, рақобатни ҳимоя қилиш, иқтисодиѐтни
тартибга солиш ва савдони ривожлантиришнинг мумкин бўлган миқѐсларини белгиловчи тартиб-қоидаларни ўрнатишга қаратилган сиѐсат;
3)Интеграцион ва ташқи сиѐсат- бу ҳудудлараро бозорларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир;
4)Хўжалик жараѐнларига таъсир кўрсатиш сиѐсати-бу жами талаб ва жами таклифга таъсир этиш, улар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, пул ва фискал сиѐсатларни амалга оширишдир.
5)Иқтисодий ўсиш сиѐсати ва таркибий сиѐсат иқтисодий ўсишга тўсиқларни бартараф этишга ва ишлаб чиқариш потенциалининг
ривожланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир;
6)Атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиѐсати емак, давлатнинг иқтисодий сиѐсати давлатнинг иқтисодиѐтга аралашиши, иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг шакл ва усул, воситалари, дастакларини ўз ичига олади. Давлат мавжуд бўлган барча тарихий даврларда иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солишга қаратилган сиѐсат давр талабларига мос равишда маълум миқѐсларда, шакл ва услубларда амалга оширилиб келинган. Лекин то 1929-1933 йиллардаги кризисгача бўлган даврларда давлатнинг иқтисодиѐтга аралашиши номуайян, ва чекланган бўлиб, иқтисодиѐтни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тор доира ва миқѐсларда,кўламларда вазият тақозасига кўра эпизодик кўринишда кам сонли восита ва усуллар ѐрдамида амалга оширилиб
келинган. Фақат 20-асрнинг 30-40-йилларидан бошлаб, давлатнинг иқтисодий сиѐсати бозор иқтисодиѐтига давлатнинг мунтазам равишда аралашиб,уни тартибга солишга қаратилган механизмни бозорнинг ўзиниўз тартиблаш механизми билан уйғунлаштиришга йўналтирила бошланди.Унинг мазмунини очиб бериш учун бозор иқтисодиѐтига давлатнинг аралашиши ва тартибга солиши зарурлиги, унинг объекти ва предмети, шакл ва усулларини таҳлил қилиш лозим бўлади.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling