Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Иккинчи босқич –1995-1997 йй
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи босқич –1997-1999 йй.
- Тўртинчи босқич –2000-2003 йй.
- Бешинчи босқич – 2003 йилдан 2016йилга қада
- Олтинчи босқич-2017 йилдан бошланди.
Иккинчи босқич –1995-1997 йй.
Ташқи савдони тартибга солишнинг халқаро амалиѐтига мос келадиган дастаклари жорий қилинди. Бу давр миқдорий чекловларининг қисқариши ҳамда кенг миқѐсда экспорт ва импорт божларини фаол қўллаш даври ҳисобланади Учинчи босқич –1997-1999 йй. Бу давр ташқи савдони эркинлаштиришни чуқурлаштириш, тариф ва нотариф усулларини соддалаштириш, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган савдо сиѐсатининг юритилиши, экспорт божларининг бекор қилиниши, экспортга йўналтирилган сиѐсатнинг олиб брилиши билан изоҳланади. Тўртинчи босқич –2000-2003 йй. Ташқи савдони ва валюта бозорини эркинлаштиришга қаратилган янги давр ҳисобланади. 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб импорт тарифининг уч поғанали ставкалари (0; 10; 30) жорий этилди. Бешинчи босқич – 2003 йилдан 2016йилга қада Ўзбекистон ташқи савдосини эркинлаштириш босқичи. Ташқи савдони босқичма-босқич эркинлаштириш натижасида миллий валютанинг жорий операциялар бўйича конвертациялашувига эришилди. Бу, ўз навбатида, экспортга йўналтирилган иқтисодиѐтни ривожлантириш учун кучли рағбатлантириш бўлди Олтинчи босқич-2017 йилдан бошланди. Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштиришнинг янги босқичи. Валюта бозори ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, хусусан қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш. Экспортни янада рағбатлантириш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш Ўзбекистонда давлатнинг ташқи иқтисодий соҳадаги сиѐсатини шакллантиришда режали иқтисодиѐтдан мерос бўлиб қолган иқтисодий алоқаларнинг хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Унга кўра, анъанавий товарлар савдоси билан чекланиб қолиш, халқаро иқтисодий муносабатларнинг хизматлар ва ахборотлар, молия капитали ва ишчи кучи билан айирбошлаш каби турларини деярли ривожланмаганлигини, импортнинг экспортдан устунлигини, экспорт ва импорт структурасининг самарасизлиги: четга асосан хом ашѐ чиқарилиб, четдан истеъмоли товарлари келтирилганлиги каби салбий жиҳатларини санаш мумкин. Бундай ҳолат республика иқтисодиѐтидаги номутаносибликни янада чуқурлаштирди. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши республиканинг мавжуд имкониятларини объектив баҳолашни ва улардан миллий манфаатлар йўлида имкони борича тўлиқ фойдаланишни талаб қилади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг хатти-ҳаракатларини эркинлаштириш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилди. Унга кўра, ислоҳотларнинг тадрижий ривожланиш босқичида дастлаб ташқи савдони тартибга солишнинг институционал ва ҳуқуқий базаси яратилиб, ташқи савдони тартибга солишда билвосита маъмурий усуллардан кенг фойдаланилган бўлса, кейинги босқичларда ташқи савдони тартибга солишнинг халқаро амалиѐтга мос келадиган бевосита иқтисодий усуллари жорий этилиб, экпортга йўналтирилган ташқи савдо сиѐсати олиб борилди Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling