Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Davlatning makroiqtisodiy
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Davlatning makroiqtisodiy tartibga solish siyosatining dastaklari
- Иқтисодиѐтнинг циклик тебранишларини юмшатиш давлат томонидан иқтисодий конъюнктура пасайиши шароитидаги экспанция сиѐсатини, коньюнктура ўсиши ва юқорига кўтарилиши шароитидаги рестрикция сиѐсатини қўллаш орқали эришилади. Антициклик тартибга солиш мақсадига эришиш учун фискаль(бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиѐсати инструментларидан фойдаланилади. Ҳозиргача тўпланган жаҳон амалиѐти тажрибаси рецессия босқичида кўпроқ бюджет-солиқ сиѐсатининг тартибга солиш воситалари кўпроқ самарали эканлиги, кўтарилиш, юксалиш босқичида эса пул-кредит сиѐсати воситаларидан фойдаланиш кўпроқ самара бериши исботланган. Таъкидлаш жоизки,агар инфляция жараѐнларининг келиб чиқиши сабаблари монетар омиллари билан кўпроқ боғлиқ бўлса, у ҳолда Марказий банк иқтисодиѐтни тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. Агар мамлакатда талаб инфляцияси эмас, балки таклиф инфляцияси юз берса, у ҳолда инфляцияга қарши тартибга солишда монополияга қарши давлат органларининг роли ортади. Шунингдек, солиқ органлари ҳам антиинфляцион тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. Иқтисодий пасайиш ва депрессия босқичида давлат қуйидаги дастаклардан фойдаланади: 1.Солиқларни қисқартириш, бунинг оқибатида кишиларнинг истеъмолга бўлган мойиллигининг ортишига олиб келади ҳамда уй хўжалиги ва компанияларнинг истеъмол ва инвестицияга бўлган талаби рағбатлантирилади. 2. Давлатнинг инвестицион ва ижтимоий йўналишларидаги харажатларининг ўсиши. Бу ўз навбатида мультификацион самарани туғдиради. Давлат харажатларининг ЯИМ даги улуши нисбатан ортади. Нохуш коньюнктура шароитида бюджет-солиқ сиѐсати чора-тадбирларинг амалга оширилиши натижасида бюджет дефицити ўсади. Бу эса дефицитни қоплаш учун давлат қарзлари нинг ҳам ошишига олиб келади. Аммо шундай экспанционистик харакатлар натижасида жами талаб. ЯИМ нинг ўсиши, сўнгра аҳолининг иш билан бандлигининг ўсиши рағбатлантирилиши иқтисодий ва молиявий муаммоларнинг кескинлиги юмшатилади. 3.Пул-кредит экспанцияси. Марказий банк томонидан фоиз ставкасининг камайиши иқтисодиѐтда арзон пулларнинг қўшимча тарзда кириб келишига сабаб бўлади. Бу ҳол монетар сиѐсатнинг юмшашишига ва инвестицион фаолликни рағбатлантиришга олиб келади. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling