Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Iqtisodiyotni tartibga solishda davlatning antisiklik siyosatining
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Iqtisodiyotni tartibga solishda davlatning antisiklik siyosatining ahamiyati
Давлат томонидан макроиқтисодий антициклик тартибга солиш иқтисодий фанда қисқа муддатли барқарорлаштириш, ѐки дискрецион иқтисодий сиѐсат деб ҳам аталади. Антициклик сиѐсатнинг мақсади циклик ўзгаришларга мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали барқарор, мутаносиб, мувозанатли иқтисодий ўсиш ва ривожланишга эришишдир. Барқарорлик, мутаносиблик ва мувозанатлилик мақсадига эришиш натижасида миллий иқтисодиѐт имконият қадар Ялпи ички маҳсулотнинг потенциал даражасига ва тўлиқ бандликка, инфляция (дефляция)нинг барқарор паст даражасига яқинлашади. Иқтисодиѐтнинг циклик тебранишларини юмшатиш давлат томонидан иқтисодий коньюнктура пасайиши шароитидаги экспанция сиѐсатини, коньюнктура ўсиши ва юқорига кўтарилиши шароитидаги рестрикция сиѐсатини қўллаш орқали эришилади. Антициклик тартибга солиш мақсадига эришиш учун фискаль(бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиѐсати инструментларидан фойдаланилади. Ҳозиргача тўпланган жаҳон амалиѐти тажрибаси рецессия босқичида кўпроқ бюджет-солиқ сиѐсатининг тартибга солиш воситалари кўпроқ самарали эканлиги, кўтарилиш, юксалиш босқичида эса пул-кредит сиѐсати воситаларидан фойдаланиш кўпроқ самара бериши исботланган. Таъкидлаш жоизки,агар инфляция жараѐнларининг келиб чиқиши сабаблари монетар омиллари билан кўпроқ боғлиқ бўлса, у ҳолда Марказий банк иқтисодиѐтни тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. Агар мамлакатда талаб инфляцияси эмас, балки таклиф инфляцияси юз берса, у ҳолда инфляцияга қарши тартибга солишда монополияга қарши давлат органларининг роли ортади. Шунингдек, солиқ органлари ҳам антиинфляцион тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. Иқтисодий пасайиш ва депрессия босқичида давлат қуйидаги дастаклардан фойдаланади: 1.Солиқларни қисқартириш, бунинг оқибатида кишиларнинг истеъмолга бўлган мойиллигининг ортишига олиб келади ҳамда уй хўжалиги ва компанияларнинг истеъмол ва инвестицияга бўлган талаби рағбатлантирилади. 2. Давлатнинг инвестицион ва ижтимоий йўналишларидаги харажатларининг ўсиши. Бу ўз навбатида мультификацион самарани туғдиради. Давлат харажатларининг ЯИМ даги улуши нисбатан ортади. Нохуш коньюнктура шароитида бюджет-солиқ сиѐсати чора-тадбирларинг амалга оширилиши натижасида бюджет дефицити ўсади. Бу эса дефицитни қоплаш учун давлат қарзлари нинг ҳам ошишига олиб келади. Аммо шундай экспанционистик харакатлар натижасида жами талаб. ЯИМ нинг ўсиши, сўнгра аҳолининг иш билан бандлигининг ўсиши рағбатлантирилиши иқтисодий ва молиявий муаммоларнинг кескинлиги юмшатилади. 3.Пул-кредит экспанцияси. Марказий банк томонидан фоиз ставкасининг камайиши иқтисодиѐтда арзон пулларнинг қўшимча тарзда кириб келишига сабаб бўлади. Бу ҳол монетар сиѐсатнинг юмшашишига ва инвестицион фаолликни рағбатлантиришга олиб келади. Жадал иқтисодий юксалиш босқичида, товар запасларининг кескин камайиши, иш хақи, ишлаб чиқариш харажатлари ва умумий нарх даражасининг ўсиши хавфи вужудга келганда ҳукумат солиқларни оширади ва давлат харажатларини камайтиради. Бундай фискаль рестрикция иқтисодий ўсишнинг сезиларли даражада секинлашига, яширин иқтисодиѐт кўламининг кенгайишига, иш ўринларининг қисқаришига олиб келади.Аммо рестриктив бюджет-солиқ сиѐсати орқали жами талаб, инвестициялар, ишлаб чиқариш ва бандлик ўсишининг тўҳтатилиши бюджет дефицитининг қисқаришига, ҳатто ижобий сальдонинг тикланишига олиб келади.Бунинг натижасида вужудга келадиган бюджетдаги ортиқча маблағлари давлат ташқи қарзларини тўлашга йўналтирилиб, улар қопланади ҳамда заҳира фондлари ташкил этилади. Ҳозирги даврда давлатнинг антициклик тартибга солиш сиѐсати икки илмий модель, концепцияларга, яъни Ж.М.Кейнс қарашларига таянувчи неокейнсчилик ва М. Фридман қарашларига таянган неоконсерватив ( монетар) назарий концепцияларга асосланган. Неокейнсчилар концепцияси устувор равишда бюджет-солиқ сиѐсати воситалари ѐрдамида жами талабни тартибга солишга йўналтирилган. Бу макроиқтисодий ѐндашув ҳисобланади. Монетар назария устувор равишда пул-кредит сиѐсати воситалари ѐрда Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling