Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Davlatning bandlik siyosatining maqsadi va amalga oshirish
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Davlatning bandlik siyosatining maqsadi va amalga oshirish yo‘nalishlari
- Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган туб ислоҳатлар мақсади инсон ва унинг манфаатлари,фаровонлигини таъминлаш хамда инсонни ҳар томонлама камолга етказишга қаратилгандир. Бу мақсад биринчи марта 1990 йил 5 июнда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан ―Ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан‖ деб номланган собиқ Ўзбекистон Компартиясининг ХХII съездида сўзланган маърузасида ―биз бутун иқтисодиѐтни ижтимоий йўналиш баҳш этишни, унга инсонга, унинг талаб ва эҳтиѐжларини қондиришга қаратишни ўзимизнинг асосий вазифамиз деб биламиз‖1,-деб барала айтилган. Ушбу сўзлар билан И.А.Каримов томонидан мамлакатни мустақиллиги учун кураш айни қизиган пайтда , истиқболда Ўзбекистонни мустақил тараққий эттиришнинг мақсади қилиб белгилаб берилган. И.А.Каримов истиқлол арафасида, ―Ўзбекистон аҳолиси ўрта хисобда гўшт маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларини, тухумни умуман мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам истеъмол қилмоқда. Ойига ўрта хисобда 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши мамлакатда 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, бизнинг республикамизда 45 фоизга боради. Бир миллионга яқин киши ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг кўлидан келадиган ишни топа олмаяпти. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: • Ижтимоий сиѐсатни ўтказишда давлатнинг бошқариш функциясига эгалиги; • Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги; • Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик; • Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали аҳолига аниқ манзилли ижтимоий ѐрдам кўрсатиш; • Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ижтимоий сиѐсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: • Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш; • Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини шакллантириш; • Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқиѐсда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш; • Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин табақалашувининг олдини олиш; • Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ижтимоий сиѐсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: • Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш; • Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини шакллантириш; • Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқиѐсда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш; • Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин табақалашувининг олдини олиш; • Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ―ги Фармонида ―ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиѐт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ѐшларга оид давлат сиѐсатини такомиллаштириш‖ вазифалари белгиланган Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling