Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Ijtimoiy sohani davlat tomonidan tartibga solishning zarurati
- Бугунги кунда иқтисодиѐтни монетар бошқаришнинг пул назарияси, инфляция билан кураш муаммолари 1976 йилги Нобель мукофоти совриндори америкалик Милтон Фридман бошлиқ Чикаго мактаби олимлари томонидан зўр бериб ишлаб чиқилмоқда. Монетар назария буржуа иқтисодий назарияси шаклланиши пайтида пайдо бўлди. Ўша маҳалда ―пул нейтраллиги‖ концепцияси умумий иқтисодий ортиқча ишлаб чиқариш инқирози ―бўлмаслигини‖ ва демак, капитализмнинг ҳаѐтбахшлилигини исботлашда асос бўлиб хизмат қилган эди. XX асрнинг 20-йилларида бошқаришнинг монетар усуллари кўпчилик иқтисодчилар томонидан ―абадий фаровонликка‖ эришиш воситаси сифатида баҳоланди. Аммо мазкур усул 30-йиллар синовига бардош бера олмади. Ҳатто улар 1929-1933 йиллардаги иқтисодий инқирознинг ва ундан сўнг узоқ давом этган таназзулнинг асосий сабабларидан бири бўлди. Худди мана шунинг учун пул кейнсча моделнинг муҳим таркибий қисми бўлса ҳам ушбу моделнинг кўплаб ўзига хос жиҳатлари монетар омиллар таъсирини етарлича эътиборга олмади. Пул жараѐнларининг бундай назарга илинмаслиги, уларнинг мумкин бўлган таъсирини менсимаслик иқтисодий сиѐсат масалалари бўйича тавсияларда ѐрқин намоѐн бўлди, ушбу тавсиялар сармоялар мультипликаторининг содда схемасига асосланган эди. Бироқ камомадли молиявий таъминлаш амалиѐти пул соҳаси беқарорлигига ва инфляция жараѐнларининг кучайишига олиб келди. Шунинг учун 50-йиллардан бошлаб монетар таҳлилни фаоллаштириш зарурати пайдо бўлди. Айниқса, 1971-1973 йиллардаги иқтисодий ҳамда валюта инқирозлари инфляция билан курашнинг ва иқтисодиѐтни бошқаришнинг монетар усулларини долзарб қилиб қуйди. Монетаризм назариясига мувофиқ иқтисодий беқарорлик аксарият ҳолларда иқтисодиѐтнинг ички ўзгарувчанлигига нисбатан нотўғри пул-кредит бошқарилиши туфайли юзага келади: биринчидан, ўзгарувчан вақт лаглари мавжудлиги. У шуни билдирадики, бунда пул-кредит таъсири бевосита берилса-да, пул таклифидаги ўзгаришлар номинал СММга узоқ ва номаълум вақт оралиғидан сўнг таъсир кўрсатади. Шунинг учун вақт лагининг номаълум муддатида, монстарчилар фикрича, иқтисодиѐтни даврий (циклик) юксалиш ва пасайишга мослаштириш учун дискрет пул-кредит сиѐсатидан фойдаланиш аксинча самара бериши ва даврий (циклик) тебранишларни кучайтириши мумкин. Иккинчидан, Федерал захира тизими фоиз ставкасини барқарорлаштиришга уриниб, иқтисодиѐтни беқарорлаштириш ва инфляция жараѐнларининг кучайишига олиб келиши мумкин Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling